Қайднома

Қидирув

Тараддуд: "Навбаҳор" роса авжида, "Сурхон" ҳам...

Тараддуд: "Навбаҳор" роса авжида, "Сурхон" ҳам...

  15.02.2019 08:28
  0
  661
Тараддуд:

Наманганликлар Туркиядаги йиғин доирасида навбатдаги учрашувни Грузиянинг «Металлург» (Рус-тави) жамоасига қарши ўтказишди. Мазкур баҳсда кучлар тенг келди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Нав­баҳор»нинг ягона голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди. Андрей Канчельскис назорат ўйинида қуйидаги таркибни майдонга туширди:

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Шаҳзод Шайманов, Обид Жўрабоев, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Александр Касьян.

Иккинчи бўлимда «лочинлар» мураббийлари таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширишди.

***

«БУНЁДКОР»

«Бунёдкор» академияси майдонида «Бунёдкор» клуби футболчилари жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича норматив топширишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари томонидан 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва «Yo Yo» тест) норматив шартларини бажариш кўзда тутилган. Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди. Олиб борилган икки ярим ойлик машғулотлар самараси ўлароқ, барча футболчилар бу норматив шартларини бажаришди.

***

«БУХОРО»

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги «Бухоро» янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Ўтган мавсум АГМКда ўйнаган Азамат Исроилов бухороликлар машғулотларига келиб қўшилди. У билан бирга дарвозабон Сардор Қобулжонов ҳам янги мавсумни «Бухоро» сафида ўтказади. Куни кеча бухороликлар «Динамо»га қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Қизиқарли кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бухороликларнинг ягона голи Достон Иброҳимов ҳисобига ёзилди. Учрашувда Ашурматов қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

«Бухоро»: Н.Ашурматов, А.Кулеша, Р.Очилов, Т.Шамсиддинов, Ж.Убайдуллаев, Б.Шодмонов, А.Жўраев, А.Собиржонов, Д.Иброҳимов, М.Муҳиддинов, А.Тўраев.

***

«ҚЎҚОН-1912»

Қўқонликлар мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги бос­қичини Тошкент шаҳрида ўтказишмоқда. Жамоа аъзолари пойтахтдаги машғулотларни бошлаб юборишди. Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳоким кубоги-2019» турнирида Нўъмон Ҳасанов бир қатор янги футболчиларни, шу жумладан, Сербия ҳамда Босния ва Герцеговинадан ташриф буюрган легионерларни синовдан ўтказди. Босниялик ҳужумчи Недо Туркович «Қўқон-1912»нинг навбатдаги йиғинида иштирок этмайдиган бўлди. У ҳафта аввалида ўз юртига қайтиб кетди. Сербиядан келган легионерлар эса жамоа билан машғулотларни давом эттиришади. Тошкент йиғинида «Қўқон-1912» таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Режалаштирилган назорат ўйинларида мураббийлар штаби таркибни оптимал кўринишга олиб келишга ҳаракат қилишади.

***

СЎҒДИЁНА

«Сўғдиёна» навбатдаги назорат-синов баҳсини қўшни Қозоғистоннинг «Астана» клубига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳар иккала клуб ўйинни асосан майдон марказида ўтказишди. Кўпгина вазиятлар яратилганига қарамай, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва учрашув нурсиз дуранг (0:0) билан якунланди.

***

«МАШЪАЛ»

«Машъал» янги мавсумга тайёргарлик жараёни давомида ўз таркибига бир қатор футболчиларни қўшиб олди. Олдинги мавсум «Насаф» аъзоси бўлган Самандар Шукруллаев, Маъруф Жумаев ва Элбек Отақулов муборакликлар билан уч йиллик шартнома имзолашди. Ҳар учала футболчи ҳам «Насаф» клуби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Янги ўйинчиларнинг келиши, уларнинг назорат учрашувлари ор­қали синовдан ўтиши давом этмоқда. Йиғин доирасида «Машъал» «Динамо»га қарши назорат учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур ўйинда муборакликлар қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Машъал»: Достон Тўхтабоев, Муҳаммад Тошпўлатов, Муҳаммад Алиқулов, Дониёр Умаров, Аҳрор Иноятов, Санжар Зокиров, Маъруф Жумаев, Григорий Аҳмедов, Самандар Шукруллаев, Элбек Отақулов.

***

«ДИНАМО»

Янги мавсум доирасидаги 4-йиғинни Тошкентда ўтказаётган «Динамо» жамоаси бир кунда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб Даврон Файзиев шогирдлари Қозоғистоннинг «Қирон» клубига қарши тўп суришди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Мазкур ўйинда «Динамо» сафида ярим ҳимоячи Мирзакамол Камолов кўрикдан ўтди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни «Машъал» клубида ўтказганди. Учрашувда Файзиев қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

«Динамо»: Шоҳруҳ Раимов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Суннатилла Абдуллажонов, Шерзод Жалилов, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Мирзакамол Камолов, Темур Шарипов, Воҳид Шодиев, Санжар Баротов.

Шунингдек, «Динамо»га Муборакнинг «Машъал» клуби ҳам рақиблик қилди ва бу сафар ҳам томонлар нурсиз дурангга имзо чекишди. Мазкур баҳсда самарқандликлар қу­йидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Аваз Агалиев, Жасур Ўринов, Отабек Нарзуллаев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Комил Шарофутдинов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Амиржон Сафаров.

Жамоанинг кейинги рақиби Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги «Бухоро» бўлди. Бу сафар учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Жамоанинг ягона голи Ҳакимхон Аъламхонов ҳисобига ёзилди. Бу учрашувда самарқандликлар қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Сардор Эминов, Обид Ҳакимов, Санжар Баротов, Воҳид Шодиев.

2-бўлим: Акром Хўжаев, Отабек Нарзуллаев, Шерзод Жалилов, Жасур Ўринов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Мирзакамол Камолов, Бобур Қосимов, Темур Шарипов, Қадамбой Нурметов, Нозим Умуров.

***

«СУРХОН»

Термизнинг «Сурхон» клуби трансферларга жиддий эътибор бермоқда. Жумладан, бир қатор таниқли футболчиларни жалб қилган термизликлар «Металлург» ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевни ҳам ўз таркибларига қўшиб олишди. Айни пайт футболчи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz