Қайднома

Қидирув

Ҳаммасига Икардининг ўзи айбдор...

Ҳаммасига Икардининг ўзи айбдор...

  15.02.2019 12:49
  0
  507
Ҳаммасига Икардининг ўзи айбдор...

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Мауро Икардини сардорлик боғичидан четлатилгани сабаблари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бунга футболчининг клуб билан янги келишув шартлари бўйича келиша олмаётгани сабаб эмас.

25 ёшли аргентиналик футболчи клуб ва бош мураббий Лучано Спалеттининг умумий қарорига кўра сардорликдан четлатилган.

Ушбу қарорни қабул қилишга сабаб қилиб футболчининг ўзини тутиши кўрсатилган. Икарди сардор бўла туриб кийим алмаштириш хонасида жуда ҳам кам гапиради. Жамоавий саволлардан ташқари, «Интер» клуби Икардининг аёли, агенти Ванда Наранинг гапларидан кейин футболчи ҳеч қандай изоҳ бермаслигидан ҳам норози бўлган.

Бир неча сабаблар ва чуқур таҳлилдан кейин «Интер» клуби Самир Хандановични сардор этиб тайинлади ва Икарди айни пайтда сардор бўлишга нолойиқ деб ҳисоблади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz