Қайднома

Қидирув

Вудворд: «Де Хеа ва Рашфорд билан янги мураббий келса гаплашамиз»

Вудворд: «Де Хеа ва Рашфорд билан янги мураббий келса гаплашамиз»

  16.02.2019 09:46
  0
  384
Вудворд: «Де Хеа ва Рашфорд билан янги мураббий келса гаплашамиз»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби вице-президенти Эд Вудворд жамоа дарвозабони Давид де Хеа ва ҳужумчи Маркус Рашфорд билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапириб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» клубига янги бош мураббий тайинланганидан кейин музокараларни қайта тиклаймиз», - дейди Sky Sports нашрига Вудворд.

Бош мураббий лавозимидан Жозе Моуриньонинг бўшатиб юборилганидан кейин 2018 йил декабрь ойининг ўртасида жамоани Уле-Гуннар Сульшер бошқарди. «Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқариш учун асосий даъвогар сифатида Маурисио Почеттино номзоди кўрилмоқда.

Маълумот учун, де Хеа ва Рашфорднинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz