Қайднома

Қидирув

Яна Осиё ЧЛ квотаси ва «Пахтакор» ҳақида…

Яна Осиё ЧЛ квотаси ва «Пахтакор» ҳақида…

  17.02.2019 00:16
  0
  1055
Яна Осиё ЧЛ квотаси ва «Пахтакор» ҳақида…

Алишер Никимбаев ўзининг «Телеграм»даги каналида ОЧЛда клубларга бериладиган баллар ҳақида сўз юритди. Жорий мавсум якунларига кўра, Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигасидаги квоталарни кўриб чиқади. Аммо энг қизиғи, ОФК ҳозиргача балларни ҳисоблаш механизмини тасдиқламаган. Ижроия қўмитанинг навбатдаги йиғилиши июлдан олдин бўлмаслигини инобатга олсак, тасдиқланган механизмни яна олти ой кутамиз. Унга қадар кўплаб жамоалар Чемпионлар Лигасидаги иштирокини якунлаб бўлади. Ҳозирча амалдаги механизм орқали клублар ўртасидаги турнирларда тақсимот қандай бўлишини ҳисоблаб кўрамиз. Унда ФИФА рейтингидаги баллар ҳам инобатга олинади. Умумий олиб қараганда, «Пахтакор»нинг «Эйр Форс»га қарши учрашуви катта аҳамият касб этади. Чунки Ироқ 1+2 квотаси учун Ўзбекистоннинг асосий рақобатчиси. Айни пайтдаги тақсим 2021 ва 2022 йилги мавсумлар учун белгиланади.

2016-2019 йиллар мавсуми якунларига кўра, Ғарбий Осиё рейтингининг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган:

1. Қатар - 55.25, квота - 3+1

2. Эрон - 48.05, квота - 3+1

3. С.Арабистони - 38.10, квота - 2+2

4. БАА - 37.45, квота - 2+2

5. Ироқ - 27.40, квота - 1+2

6. Ўзбекистон - 24.20, квота - 1+1

Иккинчи ўтиш баҳсида иштирок этган ҳар бир клуб ўз мамлакати учун 0.3 баллдан олиб беради. Хуллас, Ўзбекистон 0.6 баллни ишлаб бўлди. «Пахтакор» ОЧЛдаги 40-ғалабасини нишонлади. Бу Осиё клублари орасидаги 5-кўрсаткичдир. Тошкент жамоасидан кўра қуйидаги жамоалар кўпроқ ғалаба қозонишган.

«Чонбук Хюндай Моторс» - 53

«Ал-Ҳилол» - 51

«Ал-Айн» - 46

«Ал-Иттиҳод» - 45

Бир ҳафтадан сўнг «Пахтакор» бошқа бир юбилейини нишонлайди. Яъни, турнирдаги 90-ўйинини. Бу борада ҳам тошкентликлар бешинчи бўлиб туришибди. Ҳозиргача «Ал-Ҳилол» (115), «Ал-Айн» (107), «Чонбук Хюндай Моторс» (101) ва «Ал-Садд» (93) жамоалари «Пахтакор»дан кўп ўйин ўтказишган.
***
Айтганча, "Пахтакор"нинг БАА клублари билан ўйинлари статистикаси

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 16 учрашувда майдонга тушган. 16 беллашувнинг 10тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 3тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган. 26 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 14 гол ўтказиб юборган. Сафардаги 8 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати эса 10га 6ни ташкил қилади. Жамоамиз БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

"Наср" билан жамоамиз ҳозиргача ўйнамаган. БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб" ва "Жазира"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Наср" эса Ўзбекистон жамоаларидан биргина "Локомотив" билан тўқнаш келган. 3 беллашувнинг бирида дубайликлар зафар қучишган, 2 бор дуранг қайд этилган.
"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Наср"га қарши учрашув учун Дубайга етиб келди. Тошкент вақти билан 20:30да жамоа бугунги машғулотини бошлайди...


Ж.БОБОХОНОА тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz