Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида «Жирона»га имкониятни бой берди

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида «Жирона»га имкониятни бой берди

  17.02.2019 21:45
  0
  345
Ла Лига: «Реал» ўз майдонида «Жирона»га имкониятни бой берди

Испания чемпионати 24-тури доирасида «Реал Мадрид» – «Жирона» баҳси бўлиб ўтди. «Сантьяго Бернадеу»да бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек мадридликларнинг устунлигида бошланди ва бу 25-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Тони Кроос томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Танаффусгача майдон эгаларида яна бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ мезбонлар улардан фойдалана олмадилар.

Иккинчи бўлим сценарийси тескари бўлди, тайм Мадрид жамоасининг фаоллигида бошланган бўлсада, вақт ўтган сайин меҳмонларнинг ҳужумлари хавфли тус ола бошлади.

65-дақиқада Серхио Рамос дарвоза томон йўналтирилган зарбани қўли билан қайтариб қолди, натижада белгиланган пенальтини Кристиан Стуани аниқ бажарди ва мувозанатни тиклади.

Орадан ўн дақиқа ўтиб «Жирона» футболчилари иккинчи голни уришди, Альваро Одриосоланинг хатосидан сўнг мадридликлар майдон марказида тўпни йўқотишди. Натижада юзага келган қарши ҳужумни Кристиан Порту муваффақиятли якунлади.

Бу етмаганидек ўйин якунланиши арафасида Рамос иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, каталонлар «Реал»нинг Примерадаги кетма-кет беш ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйишди ва ўзларининг 11 ўйиндан иборат ғалабсиз серияларини ҳам тугатишди.

«Реал» 45 очко билан учинчи ўринга тушиб кетди, «Жирона» (27) 15-поғонага кўтарилиб олди.

ЛА ЛИГА. 24-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ЖИРОНА - 1:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Каземиро, 1:1 – 65, пенальти Стуани, 1:2 – 75 Порту.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола, Рамос, Себальос (Диас, 74), Каземиро, Васкес (Винисиус Жуниор, 58), Кроос, Асенсио (Бэйл, 66), Бензема.

Жирона: Буну, Алькала, Хуанпе, Рауль Гарсия, Рамальо, Гранель, Порро (Лосано, 46), Порту (Фернандес, 84), Понс (Алеиш Гарсия, 46), Дуглас Луис, Стуани.

Огоҳлантиришлар: Лосано (48), Рамос (64), Алькала (86), Каземиро (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz