Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Сампдория»ни кичик ҳисобда таслим этди

«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Сампдория»ни кичик ҳисобда таслим этди

  18.02.2019 00:45
  0
  469
«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Сампдория»ни кичик ҳисобда таслим этди

Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Интер» – «Сампдория» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтган басҳда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учршаувда ҳисоб 73-дақиқага келиб очилди, Иван Перишичнинг узатмасидан сўнг Данило Д`Амброзио рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, миланликларни олдинга олиб чиқди.

Бироқ орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Маноло Габбьядини рақиб ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади. 78-дақиқада Рожа Наинголан майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Интер» очколарини 46тага етказиб олган ҳолда 3-поғонада кетмоқда, «Сампдория» (33) эса 9-ўринда қолиб кетди

«А» СЕРИЯ. 24-ТУР

ИНТЕР – САМПДОРИЯ - 2:1 (0:0)

Голлар: 1:0 – 73 Д`Амброзио, 1:1 – 75 Габбьядини, 2:1 – 78 Наингголан.

Интер: Ханданович, Далберт, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Наингголан (Весино, 89), Перишич, Брозович, Гальярдини (Жоау Мариу, 59), Политано (Кандрева, 69), Мартинес.

Сампдория: Аудеро, Андерсен, Берешиньски (Сала, 81), Мурру, Тонелли, Экдаль (Роналду Виейра, 81), Линетти, Прат, Сапонара (Габбьядини, 75), Куальярелла, Дефрель.

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (17), Перишич (24), Линетти (28), Шкриньяр (31).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz