Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: "Саудияга албатта ғалаба учун келганмиз"

Миржалол Қосимов: "Саудияга албатта ғалаба учун келганмиз"

  18.02.2019 20:45
  0
  405
Миржалол Қосимов:

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Насср" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Зафар Полвонов иштирок этишди.

"Ал Насср"ни ҳурмат қилган ҳолда бу босқичда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги кайфият яхши, тайёргарлик жуда яхши олиб борилди. "Ал Насср" қанчалик кучли бўлмасин, биз ижобий натижа учун келганмиз. Мақсадга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Миржалол Қосимов.  

- Ўзбекистон чемпионати ўйинларига у қадар кўп мухлис келмайди. Эртага эса стадион тўлиши кутилмоқда. Жамоаингизга бу салбий таъсир қилмайдими?

- Бу аксинча яхши бўларди. Стадион тўлиб турса чиройли ўйин бўлади. Футбол мухлислар учун.

- Икки жамоа ҳам бир-бирини деярли билмайди. Ўйин бошида қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?

- Бу ўйиннинг боришига боғлиқ. Ўйинга режа тузилади, аммо майдонда барчаси бошқача бўлиб кетиши мумкин. Лекин биз имкон қадар тўпни ўзимизни сақлаб туришга уринамиз. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага битта ўйиндан иборат баҳс бўлади. Бундан қандай фойдаланмоқчисизлар?

Зафар Полвонов: - Тўғри битта имконият бор. Барча йигитларнинг кайфияти жуда яхши. Ўйлайманки эртага ҳам шундай бўлади. "Ал Насср"ни ўрганиб чиқдик. Кучли жамоа. Ҳар бир чизиқда кучли легионерлари бор. Маҳаллий футолчилари ҳам кучли. Лекин шунга қарамай биз бир жамоа бўлиб ғалаба учун курашамиз.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz