Қайднома

Қидирув

Англия кубоги: «МЮ» сафарда «Челси»га имкон қолдирмади

Англия кубоги: «МЮ» сафарда «Челси»га имкон қолдирмади

  19.02.2019 02:28
  0
  436
Англия кубоги: «МЮ» сафарда «Челси»га имкон қолдирмади

Англия кубоги 1/8-финал босқичи доирасидаги «Челси» ҳамда «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

«Стэмфорд Бриж» стадионида кечган баҳснинг дастлабки дақиқаларида ўйин тенгма-тенг ўтаётгандек эди. Аммо вақт ўтгани сари меҳмонлар ўйин тизгинини қўлга олишди ва тактик жиҳатдан мезбонларга умуман имкон қолдиришмади.

Кейин эса бу устунлик ҳисобда ҳам ўз аксини топа бошлади. Аниқроғи, 31-дақиқада Андер Эрррера, 45-дақиқада Поль Погба иккита гол киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишди.

Иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмаган бўлсада «қизил иблислар» ўйинни тўлиқ назорат қилиб якунлаб қўйишди.

АНГЛИЯ КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ

«ЧЕЛСИ» - «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - 0:2 (0:2)

19 февраль, 00:30. «Стэмфорд Бридж»

Голлар: 0:1 – 31 Эррера, 0:2 – 45 Погба.

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта (Дзаппакоста, 82), Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 71), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 58), Канте, Азар, Игуаин.

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Эррера, Матич, Погба, Мата (Перейра, 76), Рэшфорд (Мактомини, 90), Лукаку (Санчес, 73).

Огоҳлантиришлар: Матич (15), Янг (21), Рюдигер (60), Канте (65).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz