Қайднома

Қидирув

Жавлон Иброҳимов ҳам Ж.Кореянинг 2-Кей лигагасига йўл олди

Жавлон Иброҳимов ҳам Ж.Кореянинг 2-Кей лигагасига йўл олди

  19.02.2019 08:05
  0
  362
Жавлон Иброҳимов ҳам Ж.Кореянинг 2-Кей лигагасига йўл олди

Бир неча йилдан буён «Бунёдкор» сафида сардор сифатида фаолият кўрсатаётган тажрибали ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов ўз фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.

28 ёшли футболчи Кей Лига 2 вакили «Сувон» клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда корейс жамоаси расмий сайтида маълум қилинди. Иброҳимов янги жамоасида 70-рақам остида тўп суради. 2003 йилда ташкил топган бу клуб 2016 йилда олий дивизионда қатнашган. Икки йилдан бери сувонликлар иккинчи дивизионда қатнашиб келадилар. Ўтган мавсум «Сувон» турнирни 7-ўринда якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лигада Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Гадоев, Рустам Ашурматовлар ҳам фаолият кўрсатишмоқда...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz