Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. Бугун ўзбек клублари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун майдонга тушадилар

ОЧЛ. Бугун ўзбек клублари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун майдонга тушадилар

  19.02.2019 10:17
  0
  555
ОЧЛ. Бугун ўзбек клублари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун майдонга тушадилар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқич доирасида плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу босқичда Ўзбекистоннинг икки жамоаси гуруҳ баҳсларида иштирок этиш учун кураш олиб боради.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида «Ал Наср» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси эса Саудия Арабистонида «Ал Насср» билан куч синашади. Миржалол Қосимов шогирдлари иштирокидаги учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Бугунги учрашувларда ғалаба қозонган жамоалар Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Миллий олимпия қўмитаси мазкур ўйинларда ҳар икки жамоамизга ҳам омад тилайди.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz