Қайднома

Қидирув

Суперлига: 2019 йилда Adidas тўпларидан фойдаланилади (фото)

Суперлига: 2019 йилда Adidas тўпларидан фойдаланилади (фото)

  19.02.2019 14:22
  0
  445
Суперлига: 2019 йилда Adidas тўпларидан фойдаланилади (фото)

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.

Профессионал футбол лигаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда. Келаётган мавсум давомида Суперлига, Про-лига, мамлакат кубоги, қолаверса, мамлакат Суперкубоги беллашувларини юқори даражада ташкил этиш, ўйинлар трансляцияси, стадионларда мухлисларга яратиладиган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида иш олиб борилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, нафақат ўйин атрофидаги, балки ўйин ичидаги муҳим омиллар ҳам юқори савияда бўлиши – асосий мақсад қилиб қўйилган. Шу боисдан янги – 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, шунингдек, Суперкубок учрашувларида айни пайтда жаҳоннинг бир қатор етакчи лигаларида расмий тўп бўлган Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади. Мазкур тўплар анча сифатли ва тажрибадан ўтган бўлиб, ҳозирда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам айнан Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилмоқда.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz