Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2019. «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». МАТБУОТ АНЖУМАНИ (ЎЙИНДАН ОЛДИН)

ОЧЛ-2019. «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». МАТБУОТ АНЖУМАНИ (ЎЙИНДАН ОЛДИН)

  20.02.2019 11:13
  0
  408
ОЧЛ-2019. «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». МАТБУОТ АНЖУМАНИ (ЎЙИНДАН ОЛДИН)

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Олдинда бизни бир ўйиндан иборат қийин баҳс кутиб турибди. Рақиб ўйинларини кузатдик, кучли жиҳатларини ўргандик. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз. Халқаро тажрибамиздан фойдаланишга уриниб кўрамиз. Бундай мусобақаларда ҳамиша муваффақият сари интилиш керак. Мазкур жамоа илгари Ўзбекистон клублари билан ўйнаган, бироқ навбатдаги беллашувда бу аҳамиятсиз. Қандай ўйнашимиз ўйиннинг бориши ва рақибга ҳам боғлиқ. Имкони борича «Ал-Наср»нинг кучсиз тарафларидан фойдаланишга интиламиз.

Егор Кримец («Пахтакор» ҳимоячиси): - Бу ўйинга жиддий тайёрландик. Гуруҳ босқичига йўлланма олишга интиламиз. Ғалаба қозонишни ният қилганмиз. БАА клублари ва терма жамоалари билан хал­қаро мусобақаларда жуда кўп марта тўқнаш келганмиз. Шу сабабли, уларнинг услубидан хабардормиз. Рақибнинг ўйинларини кузатиб, кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz