Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2019: «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». Матбуот анжумани (ўйиндан сўнг)

ОЧЛ-2019: «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». Матбуот анжумани (ўйиндан сўнг)

  20.02.2019 12:29
  0
  403
ОЧЛ-2019: «Плей-офф». «АЛ-НАСР»-«ПАХТАКОР». Матбуот анжумани (ўйиндан сўнг)

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Футболчиларимиз билан фахрланаман, улар яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда астойдил меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Рақибга нисбатан кўпроқ имкониятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлардан кейин кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса яққол вазиятлар талайгина бўлди. Ўзбек жамоалари ушбу турнирда яхши иштирок этишган. Имкон борича мусобақада узоқроққа боришга интиламиз. Биз жойлашган гуруҳ, у ердаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли квартет. Бор имконимизни ишга солишда давом этамиз. Бугунги ғалабани энг муҳими дея олмайман, аммо Чемпионлар Лигасига чиқиш жуда аҳамиятли эди.

Драган Черан («Пахтакор» ҳужумчиси): - Баҳс қийин кечишини билгандик. Мезбонлар сафида юқори савияли легионерлар бор. Жамоамиз билан яхши ўйин кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Баҳс оғир ўтди. Пенальти тепаётганда бироз чўчидим. Бир неча дақиқа олдин рақиб шундай имкониятдан фойдалана олмаганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни жамладим. Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз жуда кучли, лекин имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Иккита мураккаб учрашувда зафар қучдик. Келгусида натижаларимиз янада яхшиланиши учун астойдил меҳнат қилишга тайёрмиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz