Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар. ГОЛЛАР БАҲОРГА СУРИЛДИ

ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар. ГОЛЛАР БАҲОРГА СУРИЛДИ

  20.02.2019 12:47
  0
  535
ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар.  ГОЛЛАР БАҲОРГА СУРИЛДИ

Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал ўйинлари бу ҳафта ҳам давом этди. Сешанба кунги баҳсларда мухлисларга гол кўриш насиб этмади.

«Ливерпуль» «Энфилд Роуд»да «Бавария»ни қабул қилди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳар қанча уринмасин, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Мазкур учрашувда «Бавария» ҳимоячиси Жошуа Киммих сариқ карточка олди. Бу футболчининг турнирдаги учинчи сариқ карточкаси бўлди. Шундай қилиб, Киммих 13 март куни Мюнхенда ўтадиган жавоб учрашувида майдонга туша олмайди.

«Стад де Лион» стадионида кечган «Лион» - «Барселона» баҳсида ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозани ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади. Ваҳоланки, ҳар икки жамоада ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келганди. Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар гол кўришмади. Меҳмонлар ўйиннинг катта қисмида устунликка эга бўлсаларда, буни таблода акс эттира олмадилар. Эътиборли томони, каталонияликлар баҳс давомида дарвоза томон 25та зарба беришди. «Лион»да эса бундай зарбалар 5тани ташкил қилди. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛдаги ўйинлари сонини 130тага етказиб, Андрес Иньестага тенглашиб олди. Айни пайт ушбу футболчилар «Барса» сафида Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида иккинчи ўринни бўлишиб туришибди. Бу борада Хави (151) етакчилик қилмоқда. «Барса»нинг яна бир ўйинчиси Жерар Пике турнирдаги 100-учрашувини ўтказди. Шунингдек, Луис Суареснинг нохуш анъанаси давом этди. Уругвайлик футболчи 2015 йилнинг октябридан буён сафар ўйинларида гол уролмаяпти. Хуллас, кейинги босқичга чиқадиган жамоа номи 13 март куни «Ноу Камп»да ўтказиладиган жавоб ўйинидан сўнг аниқ бўлади.

ЛИВЕРПУЛЬ - БАВАРИЯ - 0:0

19 февраль. «Энфилд» стадиони. 52250 томошабин.

Ливерпуль: Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, Вейналдум, Хендерсон, Кейта (Милнер, 76), Фабиньо, Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 76).

Бавария: Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Хамес (Саншеш, 88), Мартинес, Гнабри (Рафинья, 90), Алькантара, Коман (Рибери, 81), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Хендерсон (55) - Киммих (28).

ЛИОН - БАРСЕЛОНА - 0:0

19 февраль. «Стад де Лион» стадиони. 57889 томошабин

Лион: Антони Лопеш, Марсело, Менди, Дюбуа, Денайер, Терье (Корне, 76), Ауар, Траоре (Тузар, 69), Ндомбеле (Диоп, 84), Депай, Дембеле.

Барселона: тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серхи Роберто (Видаль, 81), Ракитич, Бускетс, Дембеле (Коутиньо, 67), Нелсон Семеду, Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ауар (3), Дюбуа (33) - Серхи Роберто (80), Нелсон Семеду (88).

ШАЛЬКЕ - МАНЧЕСТЕР СИТИ

АТЛЕТИКО - ЮВЕНТУС учрашувлари бугун бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz