Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Атлетико» «Ювентус» устидан ишончли ғалабага эришди

ЕЧЛ: «Атлетико» «Ювентус» устидан ишончли ғалабага эришди

  21.02.2019 02:57
  0
  433
ЕЧЛ: «Атлетико» «Ювентус» устидан ишончли ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган бугунги ўйинлар ўз поёнига етди. Жумладан, «Ванда метрополитано» стадионида ўтган «Атлетико» ҳамда «Ювентус» ўртасидаги ўйин мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмаганди. Иккинчи бўлимнинг охирги қисмлари эса мадридликларга аталди. 78-дақиқада Хосе Хименес, 83-дақиқада Диего Годин бир мартадан гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. 1/8 ФИНАЛ. (дастлабки ўйин)

«АТЛЕТИКО» (Испания) – «ЮВЕНТУС» (Италия) - 2:0 (0:0)

21 февраль, 01:00. «Ванда Метрополитано»

Голлар: 1:0 – 78 Хименес, 2:0 – 83 Годин.

Атлетико: Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Парти (Лемар, 61), Родри Эрнандес, Коке (Корреа, 67), Гризманн, Диего Коста (Мората, 58).

Ювентус: Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Бентанкур, Пьянич (Джан, 73), Матюиди (Жоау Канселу, 84), Роналду, Дибала (Бернардески, 80), Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Диего Коста (8), Парти (45), Алекс Сандро (55), Гризманн (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz