Қайднома

Қидирув

«Шевченко, ниқобни еч! биз сени танидик!»

«Шевченко, ниқобни еч! биз сени танидик!»

  22.02.2019 00:38
  0
  732
«Шевченко, ниқобни еч! биз сени танидик!»

Ўтган якшанба «Милан» «Аталанта» устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Польшалик ҳужумчи Кшиштоф Пентек эса «дубль» расмийлаштирди. Январда «Женоа»дан «россонери» сафига қўшилган поляк Италия кубогини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, қаторасига тўртинчи ўйинда тўп киритмоқда. Ҳозирча «Милан»да унинг ҳисобида 6та гол бор. Мавсум (фаолиятидаги биринчиси) давомида эса Пентек «А» серияда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Бу борада фақат Карлос Тевес (19) ҳамда Андрей Шевченко (24) ундан яхшироқ кўрсаткич қайд этишган. Украиналик афсонанинг рекордини янгилаш учун Пентекнинг захирасида яна 14та ўйин бор. Умуман, сўнгги пайтларда «Милан»га бефарқ бўлмаганлар Кшиштофни айнан Шевченко билан кўп солиштиришмоқда.

«Пентек Шевченкога ўхшайдими? Шева жуда машҳур эди. Аммо дунёда фақат биргина Шевченко бор. У чемпион бўлган, кўплаб мақсадларимизни амалга оширишимизга кўмаклашган. Пентек ҳозир ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Боз устига, Шева тўп сурган «Милан» билан Кшиштоф ўйнаётган ҳозирги жамоа ўртасидаги фарқ катта». Паоло Мальдини, «Милан» спорт директори.

Шевченко «Милан»да 8 мавсум давомида 322та ўйин ўтказиб, 175та гол урган.

«Буюк клубда ҳамиша буюк ҳужумчи бўлиши керак. «Милан»да Ван Бастен, Веа ҳамда Шевченко тўп суришган. Ҳозир эса Пентек бор. Ишончим комилки, у жамоага кўп фойда келтиради». Франко Барези, «Милан» афсонаси.

Ишқибозлар ҳам мамнун

«Пентек - айнан бизга керак бўлган ҳужумчи. Умид қиламизки, у Шевченко сингари 50 миллион эвазига «Челси»га ўтиб, фаолиятини хавф остига қўймайди».

«Шевченко бошлаганда, тўхтамасди. Пентек ҳам тўхтамайди».

«Шевченко, ниқобни еч, биз сени танидик!»

«Пентек - янги Шевченко. Яхшиси, мен билан тортишмаган маъқул».

«Аслида, Пентек «Милан»да Шевченкодан ҳам яхшироқ старт олди. Ваҳоланки, Кшиштоф эндигина 23 ёшда».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz