Қайднома

Қидирув

Ракурс «АЙНТРАХТ» МУВАФФАҚИЯТИНИНГ СИРИ

Ракурс «АЙНТРАХТ» МУВАФФАҚИЯТИНИНГ СИРИ

  22.02.2019 08:02
  0
  609
Ракурс  «АЙНТРАХТ» МУВАФФАҚИЯТИНИНГ СИРИ

Европа Лигаси «плей-офф»ида «Айнтрахт» дастлабки учрашувини «Шахтёр»га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа Франкфурт жамоаси жавоб ўйини олдидан имкониятларини яхшилаб олди. Умуман, «бургутлар» жорий мавсум Бундеслигада кашфиёт бўлиб туришибди. Хўш, гап нимада?

Ковач мероси

Нико Ковач «Бавария» билан музокара ўтказганида, «Айнтрахт»дагилар бундан бехабар эдилар, лекин ҳар қандай ҳолатга тайёр туришганди. Клуб раҳбариятида вакант жойни ёпиш учун вақт етарли эди. Мутасаддилар эътибори «Янг Бойз» бош мураббийи Адольф Хюттерга қаратилди. Австриялик мутахассис ўзининг «Айнтрахт»ини тузмоқчи эди. Лекин жамоада Ковач элементлари ва мероси сақланиб қолган.

У жамоани 3-4-1-2 схемаси бўйича ўйнатади. Баъзида 4-3-3га ўтишади. Лекин барибир, Ковач сингари асосий урғу қарши ҳужумларга қаратилган. Жамоа ўйин давомида камида иккита гол уриши мумкин.

Ҳамма нарсани тушунадиган Ади Хюттер жамоасига вертикал футболни олиб келди. У мазкур методдан фойдаланадиган Бундеслигадаги ягона мураббий бўлса керак. Ади рақиблар ҳаракатини тўхтатиб, қанотдан ошириладиган пасларини кесиб қўйишнинг уддасидан чиқди. Прессингдаги ўзгаришлар ҳам кўзга ташланган. Хюттер жамоасининг кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилиши ва рақиб ҳужумини бузиши лозимлигини яхши тушунади. «Айнтрахт» тўпни назорат қилиш (47 фоиз) ва пасларни аниқ узатишда (73 фоиз) анча бўш кўринади.

Жамоа жипс ҳаракат қилгани учун қанотлар «яланғочланиб» қолган. Адининг тушунчасига кўра, «бургутлар» рақибнинг фаол ҳаракати давомида уларни қанотга олиб чиқишлари керак. Футболчилар қанотга ўтишгани боис, марказда бўш жой қолади. Натижада франкфуртликлар жипс жамоаларнинг марказдаги ҳужумини тўхтатиш учун ҳар доим ҳам ўз позицияларига қайта олишмайди. Ҳимоя ва ҳужумда ўткир узилиш кузатилади. Ҳужумчилар орқада ёрдам беришни, ҳимоячилар эса ўз функцияларини унутиб қўйишади. Жисмоний ҳолат «Айнтрахт»нинг энг яхши тарафи эмаслигини Хюттер яхши билади. Шу боис ҳам у алоҳида футболчиларнинг иқтидорига таянади. Бироқ австриялик мутахассис минимум имкониятдан максимал натижа олишни яхши билади. Унинг қўл остида Франкфурт еврокубоклар зонасига кириб олди. Гарчи чемпионат стартини анча бўш ўтказган бўлса ҳам.

«Учлик» картаси

Қўл остида Ребич-Йович-Аллер учлиги бўлишини ҳар қандай мураббий истайди. Йовичнинг келажаги порлоқ, уни «Бенфика»дан ижарага олишган. Серб тўпурарлик қобилияти эвазига Бундеслигага тезда мослашиб олди. Ҳар бир ўйинда ўртача 2,9 мартадан зарба беради. Чемпионат бошланганидан буён 14та тўп киритишга эришди ва тўпурарлар пойгасида рақобатни давом эттирмоқда. Энг яхши перфоманси «Фортуна»га қарши ўйинда бўлди. Ўша куни сербиялик футболчи «пента-трик» қайд этди. Аллер ва Ребич, одатда, Йовичнинг икки ёнидан жой олиб, асосан «овчи» вазифасини бажаришади. Уларда тўпни олиб қўйиш кўрсаткичи ҳам яхши ва тузуккина тезликка эгалар.

Биродарлик

«Айнтрахт» — интернационал клуб. Жамоа таркибида 17 мамлакат вакиллари тўп суришади. Жамоанинг ўзаги бор. Шу боис ҳам етакчи футболчининг жароҳат олиши «бургутлар»га қимматга тушиши мумкин. Аммо айни пайт бундай кўнгилсиз воқеалар бўлмади. Бу ўзак собиқ югославиялик биродарлар ҳисобига тузилган - Ребич, Йович, Костич, Гачинович.

Тўғри, турли миллатлар ўртасида совуқчилик келиб чиқишини тахмин қилиш мумкин. Бироқ ҳозиргача бундай ҳол ҳам кузатилмади. Айтишади-ку - футбол барчани бирлаштиради!

«Айнтрахт» жорий мавсум Германия клубларининг еврокубоклардаги рекордларини янгилади. Жамоа Европа Лигасининг гуруҳ босқичида 18 очко жамғаришга эришди. Ҳаттоки, «Бавария» ҳам бундай натижани қайд эта олмаган. Айни пайт жамоа Бундеслигада 5-ўринда бормоқда. Мақсад - кейинги мавсум ҳам Европа Лигасини Франкфуртга олиб келиш. «Айнтрахт» кўп йиллардан буён ўзини кўрсата олмасди. Ҳозирги ҳолат эса биродарлик эвазига юз бермоқда.

Ўткир УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz