Қайднома

Қидирув

Мавсум тараддуди: "Навбаҳор"дан "Андижон"гача

  21.02.2019 20:12
  0
  500
Мавсум тараддуди:

Туркия йиғинини якунлаган «Навбаҳор» юртимизга қайтиб келганди. Кеча жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Эртадан Намангандаги йиғин бошланади. Шу ўринда айтиш жоизки, «Навбаҳор» Ўзбекистон МТЖда массажчи бўлган Хузияхметов Марат Мунистович билан шартнома имзолади.

«НАСАФ»

Қаршиликлар Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишди. «Бунёдкор» футбол мактаби майдонида бўлиб ўтган назорат ўйин «аждарлар»нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. «Насаф»га ғалаба келтирган ягона голга Ҳумоюн Муртозаев муаллифлик қилди. Рўзиқул Бердиев ушбу баҳсда қуйидаги таркибни майдонга туширди:

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Умар Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Хуршид Мухторов, Жўрабек Маннонов, Акмал Мозговой, Сардор Абдураимов, Ойбек Бозоров, Бобур Давлатов, Ислом Кенжабоев, Ҳумоюн Муртазоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Алишер Юсупов, Отабек Комилжонов, Шерзод Темиров, Худоёр Саъдуллаев, Сардор Саъдуллаев.

«ҚЎҚОН-1912»

Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент шаҳрида олиб бораётган «Қўқон-1912» клуби айни кунларда маш­ғулотларга зўр берган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Кўрикда бўлиб турган сербиялик дарвозабон Боян Кнежевич, ҳимоячилар Милош Николич ҳамда Марко Миличнинг жамоада қолиши маълум бўлди. Бу футболчилар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтказилди. Энди эса шартномаларга имзо чекиш қолди.

«АНДИЖОН»

«Андижон» янги мавсумда Adidas компанияси либосларида ўйнайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. Маълум қилинишича, янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган «Андижон» чемпионат олдидан бир қатор жаҳонга машҳур спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи фирмалар билан музокара олиб борган. Натижада клуб раҳбарияти 2019 йилги мавсум учун Adidas маҳсулотларидан фойдаланишга қарор қилди.

Ж.Бобохонов тайёрлади.

Мавсум тараддуди

«НАВБАҲОР»

Манба: interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz