Қайднома

Қидирув

Недвед Роналдуни мақтади, аммо...

Недвед Роналдуни мақтади, аммо...

  21.02.2019 21:18
  0
  377
Недвед Роналдуни мақтади, аммо...

«Ювентус» клуби вице-президенти Павел Недвед ўтган ёзда Туринга ўтган Криштиану Роналду қай тарзда жамоани кучайтирганига тўхталди. «У келиши билан биз ирода нуқтаи назаридан кучайдик. «Ювентус»да ҳар доим кучли ғолиблар иродаси бўлган, лекин Роналду шундай нарса олиб келдики, бу бутун жамоага таъсир қилди, ўйинчиларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари ортди. Криштианудан кутган нарсамизни олдикми? Йўқ, кутганимиздан ҳам кўпроқ нарса олдик. Биз уни ўйинчи сифатида билардик. Энди эса шахс сифатида ҳам танияпмиз ва унинг инсоний жиҳатларидан ҳайратдамиз. У оддий футболчи эмас», - деди Недвед.

Айтганча, EA Sports FIFA 19 таништирувидан беш ой ўтиб, ўйин муқовасини янгилади. Унда «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналдунинг ўрнига Неймар, Кевин де Брюйне ва Пауло Дибала тасвири қўйилди. Энди мазкур юлдузлар FIFA 19нинг юкланиш экранида пайдо бўладилар, бош менюда эса АҚШ аёллар термаси футболчиси Алекс Морган кўринади. Бу ребрендингга Роналдунинг зўрлаш айблови сабаб бўлгани айтилмоқда. EA Sports ушбу тахминни тасдиқламади. Ўтган йилнинг кузида америкалик модель Кэтрин Майорга портгуалиялик футболчи уни 9 йил аввал зўрлаганини даъво қилиб чиққанди. Аёл 2010 йилда иш «бости-бости» бўлиши учун 375 минг евро олган. 2018 йилда Роналдуни судга бергач, полиция ишни қайта бошлаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz