Қайднома

Қидирув

Реал харидор «Барселона» ва «Бавария»!

Реал харидор «Барселона» ва «Бавария»!

  22.02.2019 14:26
  0
  462
Реал харидор «Барселона» ва «Бавария»!

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Лука Йович ёзда бошқа жамоа сафига ўтиб кетиши мумкин. Bild нашрининг маълумот беришича, футболчи билан жиддий равишда фақатгина «Барселона» ва «Бавария» клублари қизиқмоқда.

Каталонияликлар 21 ёшли ўйинчининг вакиллари билан шартнома борасида келишиб олган, бироқ бу ерда трансфернинг қиймати муаммо бўлиши мумкин.

«Айнтрахт» клуби Йович учун 50 миллион евродан кам бўлмаган маблағни сўрамоқда. «Барселона» эса трансфер бозорида етарлича пул сарфлаб қўйди ва молиявий фэйр-плейдан ошиб кетиши ҳам мумкин.

Шу билан бирга «Бавария» клуби мураббийи Нико Ковач Йовични жуда ҳам яхши билади ва мюнхенликлар футболчи учун исталган пулни тўлайшга тайёр. Лекин улар футболчи билан шартнома борасида гаплашмаган.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум 20та ўйинда 14та гол билан бундеслига тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz