Қайднома

Қидирув

Олимпия терма жамоамиз Тбилисининг "Локо"сини мағлуб этди

Олимпия терма жамоамиз Тбилисининг "Локо"сини мағлуб этди

  22.02.2019 09:10
  0
  425

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказмоқда. Терма жамоамиз Испаниядаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушди. "Pinatar" стадионида "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши кечган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат учрашуви
Сан-Педро-дель-Пинатар, "Pinatar" стадиони
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив Тбилиси" 3:2
Голлар: 
Бобур Абдухолиқов (10,32), Остон Ўрунов (41)
Ўзбекистон ОТЖ (бошланғич таркиб): Умид Эргашев, Дилшод Саидов, Илҳом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов, Ойбек Рустамов, Остон Ўрунов, Азиз Амонов, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Миржаҳон Мирҳамидов.
Захирадан тушганлар: Абдулла Абдуллаев, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Суҳроб Нуруллоев, Аброр Исмоилов.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz