Қайднома

Қидирув

Жавоҳир Сиддиқов «Қўқон-1912»ни тарк этди

Жавоҳир Сиддиқов «Қўқон-1912»ни тарк этди

  22.02.2019 17:13
  0
  607
Жавоҳир Сиддиқов «Қўқон-1912»ни тарк этди

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жавоҳир Сиддиқов жамоасини ўзгартирди. У янги мавсумни «Пахтакор»да бошлайди. Tribuna.uz манбаси хабар беришича, Сиддиқов ижара асосида «Пахтакор»га ўтган.

22 февраль куни «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари Тошкентда норматив топширишди, унда Сиддиқов қатнашмади. Куннинг иккинчи қисмида эса футболчи «шерлар» жамоаси машғулотларида иштирок этди.

22 ёшли ушбу футболчи «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда ижара асосида «Қўқон-1912» жамоасига ўтганди, кейинчалик қўқонликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишганди.

Таъкидлаш керакки, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоа Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олганидан сўнг жамоа тез кунда яна бир трансферни эълон қилишини ва бу легионер эмаслигини айтганди.

Осиё Кубогидаги иштирокидан кейин Сиддиқовга хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлганди, аммо у ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилгач, «Пахтакор» таклифини қабул қилгани айтилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz