Қайднома

Қидирув

Рэмзида ҳавас уйғотувчи "моёна", аммо...

Рэмзида ҳавас уйғотувчи "моёна", аммо...

  23.02.2019 09:27
  0
  420
Рэмзида ҳавас уйғотувчи

Аарон Рэмзи «Ювентус»да йилига деярли 25 миллион евро топади. Йўқ, хато ёзмадик ёки нотўғри ўқимаяпсиз, худди шундай... Қанақасига? Диққат қилинг, Италияда биргина Криштиану Роналдунинг маоши бундан кўп, холос...

11 февраль куни йил бошидан буён ҳамма гапириб келган воқелик расмий характер тусига кирди - уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи ниҳоят, «Ювентус» билан шартнома тузди. Фахрий футболчи янги жамоаси сафига ёзда қўшилади. Ҳозирча «Арсенал» вакили бўлиб турган Рэмзи келишувга биноан, янги иш жойида ҳафтасига чамаси 400 минг фунт стерлинг миқдорида маош олади. Бошқача айтсак, унинг йиллик иш ҳақи чамаси 23 миллион еврони ташкил этади. Асосий факт шуки, Аарон Италия «А» сериясида иккинчи йирик маош соҳибига айланиши мумкин. Айни ҳолатга қарасак, биргина «Ювентус» юлдузи Криштиану Роналдуга белгиланган маош суммаси баландроқ, холос. Аниқроғи, португалиялик голеадор клубдан йилига 31 миллион евро олади.

Тушунарлики, футбол ихлосмандлари уэльслик фахрий футболчига белгиланган маош салмоғидан чинакамига ҳайратланишди ва айримлар дарҳол ижтимоий тармоқларни истеҳзога тўла «бомба»лар билан тўлдиришди. Тўғриси, кўпчиликнинг фикрича, замонавий футболда ҳафтасига 400 минг фунт миқдорида маош талаб қилишга ҳақли ўйинчилар саноқли. Ҳа, эҳтимолки, Рэмзи ҳам ҳурматга сазовор футболчидир, аммо у бу қадар катта иш ҳақига муносиб эмас. Ҳар ҳолда, четдан янграётган фикрларнинг умумий мазмуни шундай. Айримлар энди «Арсенал»ни ҳам олқишламоқдалар: «Агар Рэмзи «канонирлар»дан шунча сўраган бўлса, унга бошқа клуб топишни тавсия қилиб, жуда тўғри йўл тутишган».

Марҳамат, ижтимоий тармоқларга қўйилган баъзи фикрларга эътибор қаратиб, ўзингиз баҳо беринг:

- Энди Рэмзининг бюджети бутун «Арсенал»никидан катта.

- Рэмзининг агенти — афсона.

- Рэмзи «Арсенал» машғулотларига қайтди, бироқ ёзгача қандай шуғулланаркин?

- Агар «Арсенал» мухлислари Рэмзини шунчалик яхши кўришса, нега унга ҳафтасига 400 минг фунт йиғиб беролмайдилар?

 

Рэмзининг фаолиятИ ҳаҚида

- «Арсенал» сафида жами 361 марта майдонга тушди.

- «Арсенал» учун жами 62та гол урди.

- «Арсенал» сафида Англия кубогида 3 марта зафар қучди, шунингдек, мамлакат суперкубогининг 3 карра соҳибига айланди.

- Уэльс миллий жамоасида 58та ўйин ўтказиб, 18та голга муаллифлик қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz