Қайднома

Қидирув

Неймар САНТОС: «ЎҒЛИМНИНГ ЙЎҚЛИГИ БАРЧАНИ ҚИЙНАМОҚДА»

Неймар САНТОС: «ЎҒЛИМНИНГ ЙЎҚЛИГИ БАРЧАНИ ҚИЙНАМОҚДА»

  24.02.2019 06:32
  0
  530
Неймар САНТОС: «ЎҒЛИМНИНГ ЙЎҚЛИГИ БАРЧАНИ ҚИЙНАМОҚДА»

Неймарнинг «ПСЖ»дан кетиши тўғрисидаги миш-мишлар одатий ҳол бўлиб қолди. Яқинда футболчининг «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишди. Аммо у ҳамон Парижда. Ана шундай гап-сўзларга футболчининг отаси ва агенти Неймар Сантос муносабат билдирди.

Жароҳат ҳақида

- Ҳозир унга қийин. Жароҳатдан тикланиш жараёни ҳамиша мураккаб кечади. Нафақат ўғлим, балки унинг мухлислари ва футболни яхши кўрадиган ҳар бир инсон қийналмоқда. Албатта, биз яхши бўлишига ишонамиз. Унинг тезроқ майдонга чиқишини истаймиз. Бироқ бундай жароҳатдан қутулиш учун 10 ҳафта керак бўлади. Ҳозирча шуни айтаман, холос.

 «Барселона»га Қайтиш билан боҒлиҚ миш-мишлар ҳаҚида

- Неймар учун гапирадиган икки инсон бор. Бу унинг ўзи ва мен. Биз бирор марта ҳам ўғлимнинг «Барселона»га қайтиши ҳақида гапирмадик. Тўғри, у каталонияликлар сафида ўйнаганида бахтли бўлган. Энди эса трансферлар ҳақида гап борса, Неймарни ёдга олишади. У каби футболчиларнинг атрофида ҳамиша миш-мишлар кўп бўлади. Лекин буларнинг ҳаммаси ёлғон. Биз «Барселона»га қўнғироқ қилмаганмиз. Аммо жараённинг бундай қизғин кечишини кутмагандим. Тўғри, журналистлар қувноқ инсонлар ҳисобланишади. Улар ҳамиша нималарнидир ўйлаб топишади.

Ҳозирги «ПСЖ» ҳаҚида

- Ўғлим Париждаги биринчи мавсумида жамоага мослашди. Унинг учун бу мутлақо янги тажриба эди. Ҳозир Парижда ўзини яхши ҳис қилмоқда. У жамоа билан бирга ўсаётганидан мамнун. Неймарнинг ишлари яхши. Фақат жароҳатларни инобатга олмасак, албатта. Келажагини Париж билан боғлаган. Тўғри, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин ҳозир Неймарни «ПСЖ» қониқтиряпти.

Лига 1даги ҳакамлик савиясининг пастлиги ҳақида

- Франция чемпионатида футбол билан муаммо йўқ. Лекин ҳакамлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар футболчиларни ҳимоя қилишлари керак, аммо бу борада сусткашликка йўл қў­йишмоқда. Лига 1 ҳакамлари фолларга унчалик ҳам эътибор беришмайди. Ҳаттоки, аниқ қоида бузишларни ҳам назардан четда қолдиришади. Баъзида ҳақиқий антифутболга кўз юмишади. Бу эса катта муаммо.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz