Қайднома

Қидирув

Суперлига-2019: "Бунёдкор" ўрнида "Сурхон" қатнашадими?

Суперлига-2019: "Бунёдкор" ўрнида "Сурхон" қатнашадими?

  24.02.2019 18:53
  0
  802
Суперлига-2019:

Хабарингиз бор, эртага ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Кеча ПФЛ Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраган.

Ҳозирча янги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштироки этиши номаълумлигича қолаётганди. ПФЛ ҳам бу ҳақда расман чиқиш қилиб, агарда кимки талабларни бажармаса, унда жамоалар сони 10тага қадар қисқариши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинганди.

Ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган, аммо бизга маълум бўлишича, Суперлигада янги мавсумда 12 жамоа қатнашади. Бироқ гап шундаки, ПФЛ қуръа ташлаш маросими ҳақидаги хатни 12 жамоага эмас, балки фақатгина 11 клубга жўнатган. Булар: "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Локомотив", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум".

Маълумот ўрнида: ПФЛ клубларга юборган хатлар "Сўғдиёна"га юборилган хат почта манзили аллақачон клубни тарк этган собиқ матбуот котибаси Дилдора Холбаева номига, "Металлург" клуби бухгалтери Акмал Содиқов почтаси ва "Навбаҳор"га юборилган хат ЎФА томонидан футболдан четлатилган Расул Акрамов номидаги электрон почтага жўнатилган.

Негадир ПФЛ "Бунёдкор" клубига Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида расман хат юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигада 4-ўринни қўлга киритган ва ПФЛ қўяётган барча талабларни бажараётганди.

Қизиғи, "Бунёдкор" ПФЛнинг футболчи ва клуб ходимларининг рўйхатга олиш тартибидаги рўйхатдан ҳам ўрин олганди. Бироқ негадир Суперлигага қуръа ташлаш маросимидаги рўйхатдан тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, анчадан буён ўз таркибини кучайтираётган "Сурхон" жамоаси янги мавсумдан эътиборан Суперлигада ўйнаши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрганди.

"Сурхон" жамоасига тегишли вакиллар билан боғланганимизда, улар ҳам ҳозирча қуръа ташлаш маросимига расман таклиф этилишмаганини билдиришди. Шунингдек, жамоага таклиф этилган футболчилар айнан шу масалани кутиб туришганини маълум қилишди. "Сурхон" клуби айни пайтда жамоа келаси мавсумни айнан қайси лигада ўтказишини кутмоқда.

Қизиқ, ПФЛ нега "Бунёдкор"га расман хат юбормаган? Ёки ёдидан чиқиб қолдимикан? Ҳар ҳолда эртага "Бунёдкор" ўрнига Суперлигага "Сурхон" қатнашмаса керак. ПФЛ кетма-кет учинчи бор ўз регламенти ва спорт принципларини менсимайдиган ташкилотга айланиб улгурмагандир?

ПФЛдан мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ кутиб қоламиз.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz