Қайднома

Қидирув

"СУРХОН"ГА НАВБАТДАГИ «СОВҒА»

"СУРХОН"ГА НАВБАТДАГИ «СОВҒА»

  02.03.2019 03:04
  0
  662

1999 йили Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайлов кампаниясидан унумли фойдаланган Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарлари «Орол»нинг олий лигага чиқишини таъминлашганди. Ваҳоланки, жамоа 1-лигада 11-ўринни эгаллаганди. Ўшанда федерация юқоридан бўлган буйруққа қарши чиқолмаган. Натижада «Орол» («Турон») элитада икки йил ўйнади. 2001 йили биринчи лигага тушиб кетди ва ҳалигача юқори дивизионга чиқа олгани йўқ. Айтганча, 1999 йили олий лиганинг мажбурий кенгайтирилиши «Сурхон»га қўл келганди. Термизликлар биринчи лигага тушиб кетишдан қутулиб қолишган. Лекин 2005 йили «Сурхон» ЎФФнинг қарори билан қуйи дивизионга тушириб юборилган. Шундан кейин жамоа олий лигага чиқолмади, бу йилги қарор эса «совға» бўлди. Кўриниб турибдики, бундай совғалардан йирик ташкилотлар ҳомийлиги остидаги жамоалар (АГМК, «Қизилқум») унумли фойдаланиб қолишади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳомийлигидаги жамоалар эса тезда келган жойларига қайтишади. Гап шундаки, ишлаб чиқариш ташкилотларида молиявий база бор. Ҳокимликлар клубларининг тақдири эса ҳокимларнинг футболга қизиқишига боғлиқ. Агар ҳоким бошқа ишга олинадиган бўлса, ана шу жамоа эртага бўлмайди. Бу ҳақда самарқандликлар яхши билишади.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz