Қайднома

Қидирув

Можаро: КИМ АЙБДОР... Саррими ёки Кабальеро?

Можаро: КИМ АЙБДОР... Саррими ёки Кабальеро?

  03.03.2019 08:27
  0
  460
Можаро: КИМ АЙБДОР... Саррими ёки Кабальеро?

Ўтган ҳафта «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари Англия Лига кубоги финалида тўқнаш келишди (0:0, пен.сер. - 3:4). Мазкур баҳс можароли тарзда якунланди: лондонликлар посбони Кепа Аррисабалага пенальтилар серияси арафасида захирага олишларини хоҳламади. Айримлар испаниялик кипернинг ҳаракатларини шармандаликка йўйишмоқда, баъзилар уни қўллаб-қувватлашмоқда. Маурицио Сарри 118-дақиқада жароҳат олгандек кўринган Кепанинг ўрнига вилли Кабальерони туширмоқчи бўлганди. Аммо... Аррисабалага мураббийнинг хоҳишига қарши чиқди. Бу ҳолат италиялик мутахассисни ранжитди, ҳаттоки, у стадиондан чиқиб кетишга ҳам шайланди, лекин сўнгги дақиқада фикрин ўзгартирди. Якунда «Челси» пенальтилар сериясини бой берди: дарвозабон мулзам, мураббий жиғибийрон, мухлислар зада. Ўйиндан сўнг Сарри басклик шогирдини ҳимоя қилишга уринди: «Бу тушунмовчилик. Кепа пенальтилар сериясига тайёр эмас, деб ҳисоблагандим, лекин шифокоримиз менга вазиятни тушунтирди. Дарвозабонимиз жароҳат олмаганини айтди ва у ҳақ эди». Кепа эса кейинчалик қилиғи учун барчадан узр сўради. Мазкур ҳолатда мураббийни қарор чиқариш чоғи сусткашликка йўл қўйганликда айблашмоқда. Энди нима бўлади? Италияликнинг ўзини тутишига қараганда, Кепани ёшлар жамоасига ўтказмаслиги аниқ. Бунга рухсат ҳам беришмайди - голкипер айнан Саррининг талабига кўра 80 миллионга сотиб олинган, шундай экан баск ҳамиша майдонда бўлиши шарт. Вазият чигал: италиялик мутахассис футболчини жазолаши керак, лекин бундай қилолмайди. «Челси» раҳбарлари эса Саррини жазолашлари мумкин. Лекин бундай қилишса тўғри бўладими?

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz