Қайднома

Қидирув

Рақибларимиз: «АЛ-ВАҲДА»НИНГ МАҚСАДИ ҚАНЧАЛИК ЖИДДИЙ?

Рақибларимиз: «АЛ-ВАҲДА»НИНГ МАҚСАДИ ҚАНЧАЛИК ЖИДДИЙ?

  04.03.2019 08:03
  0
  545
Рақибларимиз: «АЛ-ВАҲДА»НИНГ МАҚСАДИ ҚАНЧАЛИК ЖИДДИЙ?

БАА клублари ОЧЛда кўп ўрин (3+1) олганда, айрим мутахассислар ва мухлислар норозилик билдиришганди. Телевидение ва реклама билан боғлиқ шартнома масалалари туфайли бу юрт вакилларига кўп ўрин берилгани айни ҳақиқат. «Ал-Ваҳда» ўтган йили БАА чемпионатида иккинчи ўринни олганлиги боис, ОЧЛда гуруҳ босқичидан жой олиш унга муаммо бўлмади.

«АЛ-ВАҲДА» (Абу-Даби)

Ташкил топган йили: 1974

Клуб хўжайини: Диаб ибн Зайед ал Наҳаён

Стадиони: «Ал Наҳаён Стэдиум» (12000 томошабин)

Бош мураббийи: Хенк тен Кате (Голландия)

Совринлари:

БАА чемпиони: (4 марта) 1999, 2001, 2005, 2010

БАА президенти кубоги: (2 марта) 2000, 2017

БАА Лига кубоги: (2 марта) 2015-2016, 2017-2018

БАА Суперкубоги: (4 марта) 2002, 2011, 2017, 2018.

Жорий мавсум (2018|2019) чемпионатдаги ҳолати (24.02.2019 й.): 16 ўйин, 7 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубият, тўплар нисбати: 40-31. 6-ўрин.

Бош мураббий:

Хенк тен Кате. 1954 йил 9 декабрда Амстердам шаҳрида туғилган. Ёшлигида чап қанот вингери позициясида ўйнаган, 1990 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. «Ал-Ваҳда» унинг Осиёда бошқарган 4-клубидир. 2018 йил майида «Ал-Жазира»ни тарк этиб, шу жамоага ўтган.

«Ал-Ваҳда» ўтган мавсум амалдаги чемпион «Ал-Айн»дан 7 очко кам жамғарган ҳолда чемпионатни ишончли якунлай олди. Лекин бу клубга Осиё ареналарида 2007 йилдан буён омад кулмаяпти. Жамоа сўнгги 5 уринишда ҳам гуруҳдан чиқолмаган. Айни пайт ўз чемпионатида ҳам ишончли ўйин кўрсатолмаяпти: лига етакчиси «Шаржа»дан 16 очкога, «Ал-Жазира»дан эса 7 очкога ортда қолмоқда.

Легионерлари:

Рим Чанг Ву (Жанубий Корея). 1992 йил 13 февралда туғилган. 2015|2016 йиллар мавсуми аввалида «Ульсан Хюндай» сафидан бу клубга қўшилган. Ўзи ўйнаган ўйинларда алмаштирилмаслиги билан танилган. Ҳар мавсум 2-3та гол уриб туради. Ушбу клуб билан БАА футболининг 5та совринини ютган. Клуб ҳимоясини усиз тасаввур қилиш қийин.

Себастьян Таглибуэ (Аргентина). 1985 йил 22 февралда туғилган. 2013 йилдан буён «Ал-Ваҳда»да тўп суради, 133та гол билан клуб тарихидан муносиб ўрин олган. Ўнг қанотдан ҳужумларни якунлаш унинг функционал вазифасига киради. Рақиб ҳимоячилари у билан контактга киришсалар, сариқ карточкадан ўзини тортиб туролмайди. Бунга қадар уч мавсум Саудия футболидан нафас олган.

Леонардо да Сильва Соуза (Бразилия). 1992 йил 18 мартда туғилган. Европада «Анжи» ва «Партизан» (Сербия) жамоаларида ўйнаган. Ушбу клубга қўшилганига бир мавсум ҳам бўлмади. Одатда, бир клубда икки мавсумдан ортиқ қолмайди.

Мурод Батна (Марокаш). 1990 йил 27 июнда туғилган. Сўнгги уч мавсум БАА мусобақаларида жами 26та гол урган. 2017|2018 йиллар мавсуми аввалида «Эмирейтс»дан Абу-Даби клубига кўчиб ўтган.

Яҳё ал Ғассони (Танзания). 1998 йил 18 апрелда туғилган. Бу ҳужумчи асосан захирадан майдонга қўшилади...

Бу жамоалар ўтган йили ҳам 1-турда учрашишган, ўшанда баҳс Тошкентда бўлиб ўтганди. «Локомотив» ўйин давомида рақибнинг икки қанотига умуман эркинлик бермаган, уларни мрказдан бошланадиган қатъий ҳужумлар орқали шошириб қўйганди. Ўша куни «Локомотив» таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушишган: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Сардор Рашидов, 36), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов, 82), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Игорь Йелич, 76), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

 

Факт ўрнида. «Локомотив» 2018 йилда «Ал-Ваҳда» ва 2015 йилда Қатарнинг «Ал-Садд» клуби устидан 5:0 ҳисобида зафар қучганди. ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳозирга қадар «Локомотив»дан ташқари ҳеч бир клубимиз рақибни 5та тўп фарқи билан енгмаган.

«Ал-Ваҳда»нинг ОЧЛдаги иштироки:

2004 йил: 1|4 финал (1 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият)

2006 йил: гуруҳ босқичи (2 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият)

2007 йил: 1|2 финал (4 ғалаба, 4 дуранг, 2 мағлубият)

2008 йил: гуруҳ босқичи (2 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият)

2010 йил: гуруҳ босқичи (1 ғалаба, 5 мағлубият)

2011 йил: гуруҳ босқичи (1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият)

2017 йил: гуруҳ босқичи (1 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият)

2018 йил: гуруҳ босқичи (1 ғалаба, 5 мағлубият)

 

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz