Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Аякс» «Реал»ни тор-мор этди, «Тоттенхэм»да ҳам ғалаба

ЕЧЛ: «Аякс» «Реал»ни тор-мор этди, «Тоттенхэм»да ҳам ғалаба

  06.03.2019 02:54
  0
  521
ЕЧЛ: «Аякс» «Реал»ни тор-мор этди, «Тоттенхэм»да ҳам ғалаба

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги икки жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Мадридда «Реал» Голландиянинг «Аякс» клубини қабул қилди. Биринчи баҳсда «қаймоқранглилар» 2:1 ҳисобида ғалабага эришишганди. Бу учрашувда эса умуман кутилмаган натижа қайд этилди.

Ўйинни катта иштиёқ билан бошлаган «Аякс» футболчилари мезбонларга дарвозаси олдида кетма-кет вазиятлар яратишди ва 7-дақиқада Тадичнинг пасидан сўнг Ҳаким Зийеш ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Голдан янада руҳланган меҳмонларнинг ҳужумлари сони ортса-орттики, камаймади. 18-дақиқада яна ўйа Тадичнинг ажойиб рейди ва пасидан сўнг бу сафар Давид Нерес гол муаллифига айланди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлимда ҳам «Аякс» номдор рақибдан умуман чўчимай олдинга интилишда давом этаверди. «Реал»нинг ўйини эса бугун нима сабабдандир юришмади.

Хуллас, 62-дақиқага келиб олдинги икки голда асистентлик вазифасини бажарган Душан Тадич ўз номини ҳам таблога ёздириб қўйди.

Шундан сўнг 70-дақиқада Марко Асенсио «Реал»нинг ҳужумини гол билан якунлаб, мадридликларга бироз умид бағишлаганди, аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Лассе Шене жарима зарбасидан супер-гол киритиб ўйин тақдирини амалда ҳал қилди.

Бундан кейин ҳам бир қанча вазиятлар юзага келди, аммо мухлислар бошқа гол кўришмади.

Мазкур босқичнинг яна бир ўйини эса Дортмундда «Боруссия» ҳамда «Тоттенхэм» ўртасида бўлиб, унда англияликлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол 49-дақиқада Харри Кейн томонидан киритилган. Биринчи баҳс эса «шпорлар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. 1/8 ФИНАЛ (жавоб учрашувлари)

«РЕАЛ МАДРИД» (Испания) – «АЯКС» (Голландия) - 1:4 (0:2)

6 март, 01:00. «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 7 Зиеш, 0:2 – 18 Нерес, 0:3 – 62 Тадич, 1:3 – 70 Асенсио, 1:4 – 72 Шене.

Реал Мадрид: Куртуа, Начо, Регилон, Карвахаль, Варан, Модрич, Каземиро (Вальверде, 87), Васкес (Бэйл, 29), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 35), Бензема.

Аякс: Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи (Велтман, 81), ван де Бек, Зиеш, Нерес (Дольберг, 74), де Йонг, Тадич, Шене (де Вит, 73).

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (26), Карвахаль (30), Начо (90).

Четлатиш: Начо (90+2).

Биринчи ўйин – 2:1

--------------------------------------------------------------------------

«БОРУССИЯ Д» (Германия) – «ТОТТЕНХЭМ» (Англия) - 0:1 (0:0)

6 март, 01:00. «Сигнал Идуна Парк»

Гол: 0:1 – 48 Кейн.

Боруссия Д: Бюрки, Геррейру (Пулишич, 62), Аканджи, Диалло, Витцель, Гетце, Вайгль, Вольф (Бруун Ларсен, 62), Санчо, Ройс (Дилэйни, 74), Пако Алькасер.

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Уинкс (Дайер, 55), Сиссоко, Эриксен (Роуз, 83), Орье, Кейн, Сон Хын Мин (Ламела, 71).

Бирини ўйин -  0:3


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz