Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «МЮ» «ПСЖ»ни доғда қолдирди, «Порту» «Рома»ни!

ЕЧЛ: «МЮ» «ПСЖ»ни доғда қолдирди, «Порту» «Рома»ни!

  07.03.2019 04:32
  0
  626
ЕЧЛ: «МЮ» «ПСЖ»ни доғда қолдирди, «Порту» «Рома»ни!

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «ПСЖ» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви бироз кутилмаган натижа билан якунланди. «Парк де Пренс»да кечган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.

Ўйин манкунианларнинг тезкор голи билан бошланди. 2-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Керер хатога йўл қўйди, натижада Ромелу Лукаку дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мўлжалда адашмади.

Шундан сўнг тўлиқ устунлик майдон эгалари томонига ўтди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 12-дақиқада Килиан Мбаппе ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Хуан Бернат бўш қолган дарвозани яқин масофадан ишғол қилди.

Тайм ўрталарига қадар парижликлар рақибни кучли босимда ушлаб туришди, бироқ манкунианлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди ва аста-секин қарши ҳужумларга ўта бошлашди.

30-дақиқада Маркус Рэшфорд узоқ масофадан кучли зарба берди, Жанлуиджи Буффон тўпни ушлашда хатога йўл қўйди ва ундан қайтган тўпни Лукаку яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди, бироқ танаффусдан кейин ўйин бироз секинлашди ва жамоалар эҳтиёткорана ҳаракат қилишди. Манкунианлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларига борибгина фаоллашдилар ва бу ўз самарасини бермай қолмади.

Ўйин якунланиши арафасида «МЮ» футболчилари пенальти ишлаб олишди, жарима майдони томон узатилган тўп Кимпембенинг қўлига тегди ҳакам видетакрорлардан сўнг пенальти белгилаш қарорига келди. 11 метрлик жарима зарбасини Рэшфорд аниқ бажариб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилган «МЮ» сафарда урилган голлар сонига кўра чорак финалга йўл оладиган бўлди. «ПСЖ» эса яна аламли мағлубият билан плей-оффда қолиб кетди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ, ЖАВОБ БАҲСИ

ПСЖ ФРАНЦИЯ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД АНГЛИЯ 1:3 (1:2)

Голлар: 0:1 – 2 Лукаку, 1:1 – 12 Бернат, 1:2 – 30 Лукаку, 1:3 – 90+4, пенальти Рэшфорд.

ПСЖ: Буффон, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Дани Алвес (Кавани, 90), Ди Мария, Верратти, Керер (Паредес, 70), Дракслер (Менье, 70), Бернат, Мбаппе.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи (Диогу Далот, 36), Линделеф, Шоу, Смоллинг, Мактомини, Фред, Перейра (Чонг, 80), Янг (Гринвуд, 87), Лукаку, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (34), Паредес (75).

Илк ўйин – 2:0

Шунингдек, «Порту» – «Рома» ўртасида, «Драгау» стадионида бўлиб ўтган баҳсда эса мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин муросасиз ва кескин курашлар билан бошланди. Айниқса мезбонларнинг ҳужумлари жуда хавфли тус олди. Кетма-кет ҳужумлар 26-дақиқага келиб ўз самарасини берди

37-дақиқада римликлар мувозанатни тиклашди, Даниели Де Росси пенальтини аниқ амалга оширди.

Иккинчи бўлим ҳам португалларинг фаоллигида бошланди, 53-дақиқада Мусса Марега мезбонларнинг иккинчи голини урди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди. Икки ўйин натижасига кўра қўшимча дақиқалар белгиланди.

Овер таймлар ҳам жуда қизғин курашларга бой бўлди, сўнгги бўлимда Алессандро Флоренци ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Видеотакрорлардан сўнг пенальти белгиланди ва уни Алекс Теллес аниқ бажариб, мезбонларни кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, «Порту» чорак финалга йўл олди, «Рома» эса ўз юришини тўхтатди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ, ЖАВОБ БАҲСИ

ПОРТУ ПОРТУГАЛИЯ – РОМА ИТАЛИЯ 3:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 26 Соарес, 1:1 – 37, пенальти де Росси, 2:1 – 52 Марега, 3:1 – 117, пенальти Теллес.

Порту: Касильяс, Фелипе, Теллес, Эдер Милитао (Макси Перейра, 103), Пепе, Отавио (Эрнани, 94), Эррера, Корона (Браими, 69), Данилу Перейра, Марега, Соарес (Фернандо, 78).

Рома: Ольсен, Манолас, Жезус, Коларов, Маркано (Кристанте, 76), Дзаньоло, Нзонзи, Перотти, де Росси (Пеллегрини, 45; Шик, 96), Карсдорп (Флоренци, 55), Жеко.

Огоҳлантиришлар: Дзаньоло (15), Эррера (18), Данилу Перейра (45), Карсдорп (55), Пепе (58), Жеко (58), Пеллегрини (81), Флоренци (116).

Илк ўйин – 1:2


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz