Қайднома

Қидирув

Марио Шоуни боплайди

Марио Шоуни боплайди

  10.03.2019 09:06
  0
  510
Марио Шоуни боплайди

Франция чемпионати фақат «ПСЖ», «Монако» ёки «Лион»дан иборат эмас. Таркибида Балотелли, Пайет, Товен ҳамда Манданда бўлган «Марсель» ҳам бор. Марселликлар италиялик СуперМариога имконият беришганди, ҳужумчи ўзини кўрсатмоқда. Ўтган ҳафта «Сент-Этьен» дарвозасини ишғол қилган футболчи шу тариқа янги клубидаги 6-ўйинида тўртинчи голини нишонлади. Балотелли қайчи услубида тўп киритди. Голнинг нишонланиши янада қизиқарлироқ бўлди. Зеро бундай пайтларни шоуга айлантиришда унга етадигани йўқ. Дарвоза ортида турган оператордан смартфонни олиб, ўша заҳоти «Инстаграм»даги саҳифаси учун видеосъёмка қилди. Мазкур вазиятда Марионинг тезда улгурганини инобатга олсак, ўша смартфон катта эҳтимол билан унга тегишли бўлиши мумкин. Италияликни клубдошлари ўраб олишди ва голни биргаликда нишонлаб, уни ҳам «Инстаграм»га жойлади. Бевосита ўйин давомида ижтимоий тармоқдаги саҳифага янгилик киритиш – бунақасини фақат СуперМариодан кутиш мумкин. Ҳа, Балотелли яна диққат марказида. Позитив маънода айтяпмиз бу гапни. «Инстаграм»да Марионинг 8,3 миллион обуначиси бор. Нореал рақам. Таққослаш учун, «Марсель» етакчиси Флориан Товенда бу кўрсаткич 988 мингга тенг. Ҳаттоки, Бало билан ёнма-ён тушган суратлари ҳам миллионни забт этишга кифоя қилмаяпти. Умуман, СуперМарио «Инстаграм»даги машҳурлик бўйича футболдаги кўплаб суперюлдузларни ортда қолдирмоқда. Гарри Кейн саҳифасига аъзолар сони 7,9 млн. кишини ташкил этса, жаҳон чемпиони, камтар-камсуқум Нголо Кантеда 5,9 млн., «Боруссия» вакили Марко Ройсда эса 7,3 млн. обуначи бор. Эътиборлиси, Марионинг «Инстаграм»даги сўнгги пости фойдаланувчилар томонидан 144 марта «лайк»ка муносиб кўрилган.

Хўжа АБДУЛРАҲМОН тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz