Қайднома

Қидирув

Роналду ЕЧЛда рекордларини янгилаб олди ва...

Роналду ЕЧЛда рекордларини янгилаб олди ва...

  14.03.2019 10:06
  0
  533
Роналду ЕЧЛда рекордларини янгилаб олди ва...

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувида ҳет-трикка эришди (3:0). Бу 34 ёшли футболчи учун карьерасидаги 52, Европа Чемпионлар Лигасидаги 8 ва Турин клуби учун эса дастлабки ҳет-трики бўлди. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.

Ушбу кўрсаткичда у «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олди. Аргентиналик ҳисобида ҳам Европанинг нуфузли мусобақасида қайд этилган 8 та ҳет-трик мавжуд. Бундан ташқари Роналду жорий мавсум мазкур мусобақадаги голлари сонини 4 тага етказиб олди. Сўнгги ўйинда у бутун гуруҳ баҳсларидан кўра кўпроқ гол урди. Бунга қадар португалиялик ҳужумчи 5 та беллашувда 1 та гол урганди.


Айтганча, Португалиялик футболчи мазкур мусобақада битта жамоага қарши 2 та ўйинда ҳет-трик қила олган 2-футболчи бўлди, деб ёзади УЕФА расмий сайти.

Ҳужумчи «Реал» сафида ҳам «Атлетико»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида 3 та гол уриб, ҳет-трик қайд этганди. Мусобақа тарихида эса бундай натижага биринчи бўлиб «Шахтёр» собиқ ҳужумчиси Луис Адриано эришган. У Беларуснинг БАТЭ жамоасига қарши 2 та учрашувда ҳам ҳет-трик қайд эта олганди.


Манба: daryo.uz, interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz