Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олди

  18.03.2019 22:33
  0
  526
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган "China Cup-2019" халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Эктор Купер бошчилигидаги делегациямиз аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Тошкент - Пекин - Наннинг йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, "China Cup-2019" халқаро мусобақасида Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари куч синашади. Ўзбекистон мусобақани 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Хитой эса  21 март куни Тайланд билан куч синашади.

Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz