Қайднома

Қидирув

МАРКЕТИНГ - МУҲИМ МАСАЛА

МАРКЕТИНГ - МУҲИМ МАСАЛА

  20.03.2019 12:37
  0
  353
МАРКЕТИНГ - МУҲИМ МАСАЛА

ЎзПФЛ биносида Суперлига клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда маркетинг, ҳомийлар билан ишлаш, стадионга кўпроқ мухлислар келишини таъминлаш, клубларнинг содиқ ва ашаддий ишқибозлари сонини ошириш учун амалга оширлиши лозим бўлган жиҳатлар муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозим, ушбу йиғилиш конструктив мулоқот тарзида ташкил этилди ва йиғилишда клублар вакиллари барча масалалар бўйича саволларга жавоб олишди. Дастлаб, маркетинг ва ушбу мавсумда титул ҳомий билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йил янги титул ҳомий - Coca Cola бренди остидаги дунёга машҳур компания билан шартнома имзолади. Унга кўра, ушбу компания барча эксклюзив ва тижорий ҳуқуқларга эгалик қилиш билан бирга, клубларга мерчендайзинг ва савдо шахобчалари билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатади.

Профессионал Футбол Лигаси маркетинг бошқармаси ушбу мавсум учун янги тижорий регламент ишлаб чиқиб, уни клубларга тақдим этди. Таъкидлаш лозимки, бундай регламент биринчи марта клублар учун тақдим этилди. Клублар тижорат билан боғлиқ масалаларда айнан шу регламент асосида ишлаши ва унга бўйсуниши белгиланди. Йиғилиш давомида клубларга чемпионат янги титул ҳомийси билан боғлиқ масалаларда қандай енгилликлар берилиши юзасидан савол билан мурожаат қилишди. Аввалроқ янги титул ҳомий билан боғлиқ саволларга ташкилот жавоб берган ва ёрдам асосида клублардан аёллар футбол клублари учун бадал пулларидан воз кечгани, шунингдек, лигалардаги футболчиларни суғурталашни ўз зиммасига олгани ҳақида маълумот берган эди. Ҳозирча ЎзПФЛ клублар томонидан амалга ошириладиган маълум харажатлар (ҳакам, назоратчи ва комиссарлар йўл харажатлари)нинг бир қисмини ўз ҳисобидан амалга ошириши, кейинчалик босқичма-босқич ҳомийлик пулларидан клубларга ҳам тегишли қисмини ажратиши таъкидланди. Йиғилиш давомида яна мухлислар билан ишлаш масаласига жиддий эътибор берилиши муҳокама қилинди. Ҳозирга келиб, Суперлиганинг айрим клубларида мухлислар билан ишлаш, томошабинларни стадионларга жалб қилиш каби масалаларда камчиликлар борлиги айтилди. Клублар ЎзПФЛ томонидан қўйилган талабларни айрим ҳолатларда бажармаётгани, бу масалага яхшироқ эътибор қаратиши лозимлиги уқтирилди. Масалан, айрим клублар ҳозирга келиб мухлислар билан ишлаш учун махсус штат очмагани ва ишга мутахассис жалб этмагани аниқланди. Клублар бу борада яна бир марта ЎзПФЛ томонидан жиддий огоҳлантирилди. Чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинлари олдидан мавжуд камчиликлар бартараф этилиши шарт қилиб белгиланди. Акс ҳолда, уларга нисбатан жиддий санкциялар қўлланилиши ҳақида яна бир марта огоҳлантирилди. Шунингдек, ҳар бир клубнинг мухлислари аудиториясини кенгайтириш, содиқ ва ашаддий ишқибозлари сонини кўпайтиришда маркетинг ҳамда мухлислар билан ишлаш бўлими ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди. Зеро, ҳар бир клубнинг стадиони ҳудудида клуб дўкони мунтазам фаолият кўрсатса, унда клуб атрибутикалари савдоси ҳамёнбоп нархда бўлса, учрашувлар давомида стадионда клуб мадҳияси янграб, клуб маскоти ишқибозларни руҳлантириб турса, клуб ва мухлислар ўртасидаги алоқа янада яқинлашиши, клуб шунчаки эмас, балки чин маънода ўз ишқибозларига яқин бўлиши таъминланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz