Қайднома

Қидирув

ЎЗИГА ХОС ДАСТХАТ-ШОУ

ЎЗИГА ХОС ДАСТХАТ-ШОУ

  20.03.2019 17:16
  0
  430
ЎЗИГА ХОС ДАСТХАТ-ШОУ

«Локомотив» истироҳат боғида «Локомотив» футболчилари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил қилинди. Уч соатга яқин давом этган тадбир истироҳат боғига ташриф буюрган ҳамюртларимизда, айниқса, ўсмир-ёшларда илиқ таассурот қолдирди. Чунки ёшлар ўзларининг севимли футболчилари билан учрашиш имкониятига эга бўлишди. Ўлкамизда баҳор ҳавоси кезиб юрибди, Наврўз яқин, шу боис бундай тадбир ўтказиш айни муддао бўлди. Айтиш мумкинки, мазкур учрашув «Локомотив» истироҳат боғининг мажозий маънода очилиш мавсумини бошлаб берди. Футболчилар ўз мухлисларига дастхат улашиб, эсдалик учун суратга тушишди. Тадбир давомида бир гуруҳ санъаткорлар ва гуруҳлар ҳам ўз чиқишлари билан сайлга келганларни хушнуд этишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz