Қайднома

Қидирув

Икер Касильяс: «Милитао «Реал»га муваффақият келтира олади»

Икер Касильяс: «Милитао «Реал»га муваффақият келтира олади»

  21.03.2019 11:29
  0
  402
Икер Касильяс: «Милитао «Реал»га муваффақият келтира олади»

«Порту» клуби дарвозабони Икер Касильяс жамоадоши Эдер Милитаонинг «Реал»га ўтгани борасида фикр билдириб ўтди.

«Бу вазиятда «Реал» ажойиб иш тутди. Улар келажаги бор яхши футболчига эга бўлишди. Ишончим комил, Эдер Мадридда муваффақиятга эришади.

«Порту» ёш футболчига ишониб таваккал қилди, аммо у ўзини кўрсата олди. Милитао барчасини тўғри йўл билан қилмоқчи, аммо мен унинг мослашиш жараёнидан бироз ҳавотирдаман, чунки испан футболи португалларникидан фарқ қилади. Мен Эдерга доим айтаман, «Реал»га ўтиб у ҳаммасига амин бўлади», — дейди Касильяс.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Милитао билан келишувга эришганини маълум қилганди. 21 ёшли бразилиялик футболчи билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган ва у жамоага мавсум сўнггида келиб қўшилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz