Қайднома

Қидирув

Ибрагимович: «МЮ»да ҳамма нарса Фергюсоннинг даври билан солиштирилади»

Ибрагимович: «МЮ»да ҳамма нарса Фергюсоннинг даври билан солиштирилади»

  21.03.2019 12:44
  0
  442
Ибрагимович: «МЮ»да ҳамма нарса Фергюсоннинг даври билан солиштирилади»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Златан Ибрагимовичнинг фикрича, собиқ бош мураббий Алекс Фергюсоннинг муваффақиятли даври сабаб жамоа босим остида қолмоқда.

«Манчестер Юнайтед» билан содир бўлаётган ҳар бир воқеа Фергюсоннинг даври билан солиштирилади. Барчанинг оғзида бир хил гап: «Агар Фергюсон бўлганида, бундай бўлмасди», «Фергюсон буни бошқача йўл билан қиларди». Фергюсон ҳамма нарса эди.

Агар мен «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келадиган бўлсам, барчага Фергюсон энди клубда йўқлигини эслатиб қўярдим. Мен бу ерга ўз тарихимни ёзишга келдим. Шу сабаб аввал нима бўлганини эштишни истамайман. Ҳозирги кун билан яшашни ва ишлашни истайман.

Фергюсон бутун умр «Манчестер Юнайтед» тарихида қолади, аммо клубнинг ҳаёти давом этади. У ўзининг шахсий фалсафасини топиши керак ва бу осон эмас», — дейди Ибрагимович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz