Қайднома

Қидирув

РЕКОРД-КУ ЯХШИ, АМАЛИЁТЧИ? ёки 75 млн.лик Мойзе Кин билан яқиндан таншамиз...

РЕКОРД-КУ ЯХШИ, АМАЛИЁТЧИ? ёки 75 млн.лик Мойзе Кин билан яқиндан таншамиз...

  24.03.2019 03:26
  0
  829
РЕКОРД-КУ ЯХШИ, АМАЛИЁТЧИ? ёки 75 млн.лик Мойзе Кин билан яқиндан таншамиз...

«Ювентус»нинг янги рекордчиси - Мойзе Кин «бебош» Марио Балотелли билан қалин ошна. Мино Райола эса унинг трансферини 75 миллион еврога баҳоламоқда. 19 ёшли йигитчанинг гол уришга иштиёқи жуда баланд, аммо унга унча ишонишмайди. Тўғри, «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри баъзи-баъзида ихтиёридаги иқтидорларга бир қиё боқади. Дейлик, Италия «А» серияси 27-турида шундай ҳолат кузатилди ва туринликлар «Удинезе»ни осонгина маҳв этишди - 4:1. Хуллас, бу ўйиннинг энг аҳамиятли томони шу бўлдики, «кекса синьора» устози бир қатор захирачиларни бараварига жангга ташлади. Алекс Сандро худди ҳужумчи сифатида ўйнади, Мартин Касерес қайтганидан кейинги 4-учрашувини ўтказди, Леонардо Спинаццола эса ҳимоя ишлари билан шуғулланди. Энг асосийси, Мойзе Кин ниҳоят, «Ювентус»нинг бошланғич таркибида майдонга тушди. Бундан нима чиқди? «Юве»нинг 37 йиллик рекорди янгиланди.

 

Майдонда тиним билмаган Мойзе Кин«Удинезе» дарвозасини икки бора ишғол қилишдан ташқари, пенальти тепиш ҳуқуқини ишлади. Хуллас, одатда захира ўриндиғида жимгина ўтирадиган ҳужумчи 80 дақиқалик ўйин вақтидан макмисал даражада фойдаланди. Диққатга сазовор томони ўша куни Мойзенинг тоғаси ва онаси ўйинни бевосита стадионда кузатиб боришди. Ҳа, уларнинг ташрифи бежиз эмас экан. Учрашув якунлангач, «Юве» етакчиларидан бири Миралем Пьянич ёш жамоадошининг яқинлари билан суратга ҳам тушди. Алоҳида айтиш керак, Кинлар оиласи азалдан «Ювентус»га ошуфта. Мойзенинг онаси ўйиндан кейин ҳам жамоа ҳақида тўлқинланиб гапирди: «Барчамиз «Ювентус» раҳбарларидан бағоят миннатдормиз. Улар ўғлимга доимо умид билан қарашади, алоҳида руҳлантириб келишади. Мана, бугун Мойзега имконият тақдим этиб, адашишмади. Асосий факт шуки, ўғлим шу ерда улғайди, таълим олди, оёққа турмоқда. Бунинг учун «Ювентус»га фақат ва фақат чуқур ташаккур изҳор қиламан. Бинобарин, Мойзенинг ҳозирги даражага етишида клубдагилар кўп ишлашганини яхши биламан. Ахир ҳеч ким ўзича профессионал бўлиб қолмайди-ку».

Аслида Мойзе Киннинг ўзгача иқтидори жуда эрта кўзга ташланган. Яъни у болалигиданоқ тенгдошлари орасида яққол ажралиб турган. Мойзенинг ўйин услуби ва ҳаракат йўналиши беихтиёр Марио Балотеллини эсга солади. Дарвоқе, Мойзе бундан бир неча йил олдин «Ювентус» академиясида Марио ижросидаги битта ўзига хос «трюк»ни такрорлаганди. Эсингизда бўлса, италиялик «бебош» ҳужумчи «Манчестер Сити»даги ўйинлардан бирида футболкасини кўтариб, «Нега доимо мен?»  ёзувини кўз-кўз қилганди. Кейинчалик Мойзе ҳам худди шундай йўл тутди. «Марио Балотеллини асосий кумирим сифатида кўрсатаман. Унинг ўйинига ҳавасим баланд, айниқса. Аслида Марио олижаноб йигит, дейлик, менга ҳамиша керакли маслаҳатлар бериб туради. Айтишича, у менинг ўзи тушган ҳолатларга йўлиқмаслигимни истайди. Ҳақиқий дўст!» - деганди Кин ўз интервьюларидан бирида. Мойзенинг  Балотелли даражасига етишига ҳали анча бор, лекин у рақс тушиш бобида машҳур ҳамюртига ҳозирдан дарс бера олади. Дейлик, йигитча катта футболдаги голларини ҳам ажойиб рақс воситасида нишонлайди.

ЎРТАГА

Умуман, 19 ёшли ҳужумчи қисқа фаолияти давомида бир қатор муҳим воқеаларни кўришга улгурди. Уларнинг айримларига эътибор қаратамиз:

• Мойзе 2016 йилнинг ноябрида «А» серияда дебют қилди - атиги 16 ёшида! Яна чамаси 6 ойдан кейин чемпионатдаги голлари ҳисобини очди. У 2000 йилдан кейин туғилганлар орасида Италия элит дивизионида гол урган биринчи футболчидир.

• «Ювентус» раҳбарияти Мойзе билан илк профессионал шартномани расмийлаштириш чоғи унинг отасига мукофот тариқасида трактор ваъда қилганди. Катта Кин ўша вақт Кот-д’Ивуарда макка ва гуруч етиштириш билан шуғулларди. Ёш футболчи ва «кекса синьора» ўртасидаги келишув 2020 йилгача мўлжалланган, бироқ трактор ҳақида маълумот йўқ. Тўғри, 2017 йили Мойзенинг отаси ваъда қилинган совғани ҳали олмаганини айтганди.

• Аслида корчалон агент Мино Райола йигитчани Англия сари бошлаши ҳеч гап эмасди, бироқ Кинлар оиласи туманли ўлка сафарига қарши чиққан. Натажада «Ювентус» Мойзени Туринда олиб қолиш ҳаракатига тушганди. Айтганча, Мино ёш мижози трансферини нақ 75 миллион еврога баҳолаган. Transfermarkt.де (!!!) сайти эса нисбатан реал суммани кўрсатмоқда - 15 «лимон». Бу ҳам деярли ўйнамаётган ҳужумчи учун муносиб нарх, албатта.

• Роберто Манчини ёш иқтидорни Италия миллий жамоасига жалб этишга улгурди. Лекин бу борада шов-шув кўтариш шарт эмас. Чунончи, мураббий келажак учун ёшларни бирма-бир кўздан кечирмоқда, холос. Ҳар ҳолда, у таркибни кескин ёшартириш ниятида. Хуллас, Мойзе АҚШ термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида ярим соатча тўп сурди. Экспертлар дебютини яхши баҳолашди, бироқ у миллий жамоадан муқим жойга эга бўлиш учун аввало, клубда кўпроқ амалиёт ҳосил қилиши керак. Акс ҳолда, назардан четда қолиши эҳтимоли катта.

• Охирги факт: Кин - «Ювентус» сафида 1982 йилдан буён дубль» қайд этган энг ёш футболчи. У 8 март санаси «Удинезе»га қарши кечган учрашув вақтида 19 ёшу 8 кунлик эди. Бундан 37 йил муқаддам эса «кекса синьора»нинг бу борадаги рекордини Жузеппе Гальдеризи ўрнатганди. У 18 ёш 329 кунлигида битта баҳсда 2та гол уришга эришган.

 

Кин «Юве»да чуқур захирачи саналсада, ҳозирга қадар олий дивизионда бир неча тўлиқ мавсум ўтказишга улгурди. Дейлик, туринликлар 2017 йилнинг августида уни бир мавсумга мўлжалланган ижара келишуви асосида «Верона» клубига юборишди. «Менда ёшлигимдан ғолиблик менталитети шаклланди. Бу «Ювентус» тизимида шуғулланган бола учун оддий ҳол - бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Умидворманки, янги клубда барчасини исботлайман, жамоадошларимга ўрнак бўламан. Туринда ўрганганларимни амалда кўрсата олсам, бас. Ҳа, ҳозир атиги 17 ёшдаман ва ҳали ўйинимнинг кўплаб жиҳатларини сезиларли даражада яхшилашим зарур. Шахсим ҳақидаги гап-сўзлар ўз йўлига. Мисол учун, мақтовларга чалғимай, ҳар кунлик машғулотларга жиддий ёндашишим ва қаттиқ тер тўкишим зарур. Йўқса, асосий таркибдан жой олишим даргумон», - деганди вероналиклар сафига қўшилганида. Қаранг, ёши катта тажрибали ўйинчига хос мушоҳада. Асосийси, Мойзе ўз сўзини амалда ҳам исботлади: мавсум давомида «Верона»нинг 19та ўйинида иштирок этиб, 4та гол урди, шу аниқ зарбалари эвазига аутсайдер клуб 7 очко олди. Шу самарадорлик самараси ўлароқ, қишки трансферлар бозорида Кинга нисбатан қизиқиш ошди, «Марсель», «Аякс» ва «Торино» каби жамоалар уни ўз таркибига қўшиб олишни истади. Бироқ «Ювентус» келажаги порлоқ иқтидорни қўйиб юборишни истагани йўқ.

Мойзенинг жорий мавсумдаги ишларига келсак, у «Удинезе»га қарши кечган омадли ўйингача «А» серияси доирасидаги атиги 3та баҳсда захирадан майдонга тушди. Шундан 2таси - «Фрозиноне» ва «Кьево» билан ўйинларда жами атиги 5 дақиқача ҳаракатланганини назарда тутсак, ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмагани ойдинлашади. Тўғри, йигитча Италия кубоги ўйинида «Болонья» дарвозасига гол уриб, 2:0 ҳисобли ғалабага катта ҳисса қўшди, аммо «Ювентус» кейинчалик турнирдан чиқиб кетди. «Машғулотларда ҳамиша асдойдил ҳаракат қиламан, бор кучимни сарфлайман. Мураббий назарига тутиш ва ундан таркибга киритилганим ҳақидаги ёқимли хабар эшитишнинг бошқа йўли йўқ. Алоҳида таъкидлашим керак, гарчи майдонга тушмаётган бўлсамда, «Ювентус» машғулотлари

Мойзе Кин

Туғилган санаси

ваманзили

 2000 йил 28 февраль (19 ёш),

ВерчеллиИталия

Фуқаролиги

 Италия

Бўйи

182 см.

Вазни

67 кг.

Позиция бўйича

Ҳужумчи

Клуби

«Ювентус»

Ўйинчилик рақами

18

шахсий хусусиятларим ривожланишида катта ёрдам бераётганини сезиб турибман. Оддий айтганда, бу ерда мароқ билан ўрганяпман» - кўриниб турибдики, Кин барчасига оптимистик руҳ билан қарамоқда, ўз куни келишига ишонмоқда. Демакки, сабри ҳам жойида. «Дубль» ва навбатдаги рекорд Криштиану Роналду ва бошқа юлдузлар соясида қолиб кетаётган «болакай» тақдирига қандай таъсир этиши ҳақида гапириш мушкул. Ҳа, Аллегри «Атлетико»га қарши кечган ЧЛ 1Ғ8 финали жавоб баҳсида ҳам Мойзега чамаси 10 дақиқача ўйнаш имконини берди. Эътибор беринг, у кимсан Марио Манжукич ўрнини эгаллаган паллада ҳисоб 2:0 эди ва барчаси қўшимча бўлимларга қарпаб кетаётганди. Яъни Роналду «матрасчилар»ни «йиғлатган» 3-голни ҳали урган эмасди. Мураббий шундай тиғиз

 

Клуб футболидаги фаолияти

2016—...

 «Ювентус», 6та ўйин, 3та гол

2017—2018

 «Верона», 19та ўйин, 4та гол

Терма жамоа миқёсидаги фаолияти

2015

 Италия (U-15), 6та ўйин, 2та гол

2015

 Италия (U-16), 4та ўйин, 3та гол

2015—2017

 Италия (U-17), 17та ўйин, 8та гол

2017—...

 Италия (U-19), 6та ўйин, 4та гол

2018—...

 Италия (U-20), 1та ўйин, 2та гол

2017—...

 Италия (U-21), 3та ўйин, 2та гол

2018—...

 Италия (миллий), 1та ўйин

паллада Мойзени жангга ташладими, демак, ундан умиди катта. Қолаверса, «Ювентус» «А» сериянинг якуний қисмида енгил нафас олиш ва хотиржам ўйнаш имкониятига эга. Шундан келиб чиқсак, Аллегри финиш марраси яқинлашган сари Мойзега кўпроқ мурожаат қилса, ажабмас. Тўғри, юлдузларни захирада олиб қолиш осон эмас -улар ўйнаш ва яна ўйнашни, шахсий статистик кўрсаткичларини тобора яхшилашни исташади. Ўзи «Ювентус» сиёсати - ёш футболчилар учун ҳақиқий даҳшат. Туринда иқтидори бор йигитларга фақат бир ёқлама катта эътибор қаратишади - нарх масаласида. Оддийроқ ифода этсак, асосан захирада ушлаб ўтиришади, харидорлардан эса катта маблағ сўрашади. Бордию, «Ювентус» бошқаруви Хосеп Гвардиола қўлига ўтса, умумий ҳолат янада мураккаблашиши мумкин. Агар сабрли Мойзе Кин ана шу мураккабликни енгиб ўтса, яхши, бироқ вақт кутиб турмаслигини ҳам унутмаслик керак. Рекордлар - аъло, лекин иқтидорли йигит 19 ёшида реал ўйин вақтига эҳтиёж сезиши ҳам ҳақиқат. Шундай экан, Мойзе Кин ва яқинлари бу борада обдон бош қотиришлари зарур, шунингдек, Мино Райола ҳам...

 


МАЪЛУМОТ УЧУН

Клуб футболидаги умумий статистикаси

 

Чемпионат

Кубок

Еврокубоклар

Жами:

Клуб

Лига

Мавсум

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

Ўйин

Гол

«Ювентус»

«А» серия

2016|2017

3

1

0

0

1

0

4

1

2018|2019

3

2

1

1

2

0

6

3

Жами:

6

3

1

1

3

0

10

4

«Верона»

«А» серия

2017|2018

19

4

1

0

0

0

20

4

Жами:

19

4

1

0

0

0

20

4

Бутун фаолиятида

25

7

2

1

3

0

30

8

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz