Қайднома

Қидирув

Испания «Месталья»да Норвегиядан устун келди

Испания «Месталья»да Норвегиядан устун келди

  24.03.2019 03:46
  0
  464
Испания «Месталья»да Норвегиядан устун келди

Евро-2020 саралашининг 1-туридан ўрин олган Испания – Норвегия учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Месталья» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди  ва улар 16-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Хорди Альбанинг жарима майдонига узатмасидан сўнг Родриго дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин икки жамоада ҳам бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди, бироқ танаффусгача ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим ўрталарида норвегияликлар кам сонли ҳужумларининг бирида пенальти ишлаб олишди. Уни Жошуа Кинг аниқ бажариб, мувозанатни тиклади.

Бироқ орадан кўп ўтмай меҳмонлар дарвозабони Альваро Моратани ўз жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. 11 метрлик жарима зарбасини Серхио Рамос аниқ бажарди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Евро-2020 саралаши, 1-тур

Испания – Норвегия 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 16 Родриго, 1:1 – 65, пенальти Кинг, 2:1 – 71, пенальти Рамос.

Испания – Де Хеа, Рамос, Мартинес, Альба, Себальос (Каналес, 74), Навас, Бускетс, Парехо (Родри Эрнандес, 77), Асенсио, Родриго, Мората (Мата, 89).

Норвегия – Ярстейн, Алеэсами, Эльабделлауи, Айер, Нордтвейт, Хенриксен, Сельнэс, Эльюнусси (Йонсен, 55), Эдегор (Эльюнусси, 56), Кинг, Юхансен (Камара, 77).

Огоҳлантиришлар: Айер (35), Эльюнусси (51), Себальос (53), Юхансен (54), Мартинес (64), Йонсен (74).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz