Қайднома

Қидирув

Скоулз истеъфога чиқди ёки Сульшер уни «МЮ»га чақирди

Скоулз истеъфога чиқди ёки Сульшер уни «МЮ»га чақирди

  26.03.2019 00:52
  0
  506
Скоулз истеъфога чиқди ёки Сульшер уни «МЮ»га чақирди

«Олдхэм» Пол Скоулзнинг мураббийлик фаолиятидаги биринчи клуби бўлди. Бунга қадар у телевидениеда эксперт лавозимида ишлади, Анлия термаси ўйинларини шарҳлади, газетага мақолалар ёзди, «МЮ»ни танқид қилди. Мураббийликдаги иши эса муваффақиятсиз якун топди - Скоулз тайинловдан 31 кун ўтиб, истеъфога чиқди.

«Олдхэм»даги муаммолар бош мураббийликка келган илк кунларданоқ бошланди: тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани учун электр таъминоти узиб қўйилди. Оқибатда, ходимлар футболчиларнинг либосларини юва олишмади ва бу иш ўйинчиларнинг ўзига қолди. Клуб хўжайини Абдулла Лемсагамнинг маш­ғулотлар жараёнига аралашгани эса ҳаммасидан ўтиб тушди: улар Скоулзга футболчиларни қандай шуғуллантириш, ўйинлардан олдин қандай таркиб ва схема танлаш лозимлиги бўйича мунтазам буйруқ беришган. «МЮ» афсонасига эса бу ёқмади ва шогирдларини тўплаб, клуб эгасига маълумот етказмасликни, акс ҳолда, «хоин» таркибдан четда қолишини айтди.

Лемсагам мураббийдан яширин тарзда ҳимоячи Алекс Яковитига икки йиллик шартнома ваъда қилгани Скоулзнинг сабр косасини тўлдирди, зеро ушбу футболчи жорий мавсум бирор марта майдонга тушмаганди. «Шартномам охиригача «Олдхэм»да қоламан, деб умид қилгандим. Ишқибозлар, футболчилар, дўстларим, оила аъзолари бу лавозимга тайинланганимдан қанчалик фахрланганимдан хабардор эдилар. Аммо «Олдхэм» бошқарувини қўлга олгач, бу ерда ўзим режалаштиргандек ишлай олмаслигимни тушундим», - деди Пол. Лемсагам эса Скоулзнинг қароридан ҳайратда эканини яширмади: «Мен ҳам, клуб ходимлари ҳам Полга керакли ёрдамни беришга интилишди. Шахсан ўзим у қабул қилган барча қарорларни қўллаб-қувватладим. Ажабландим, чунки у чат орқали истеъфога чиқишини ёзиб қолдирди». Вазиятга Оле-Гуннар Сульшер ҳам муносабатини билдираркан, собиқ жамоадошига иш таклиф қилди. «Ўйлашимча, Скоулзнинг бу клубни тарк этишига етарлича сабаблар бор. У ерда нима бўлганини билмайман, бу ҳақда ўзидан сўраганингиз маъқул. Шуни айтишим мумкинки, уни «МЮ»га таклиф қиламиз, агар хоҳласа, албатта. Барчасини бафуржа муҳокама қиламиз», - деди Сульшер.

Ҳозирча Скоулз англиялик собиқ футболчиларнинг нохуш анъанасини давом эттирмоқда: барчаларидан яхши мураббий чиқиши қийин бўлмоқда. Мисол учун, Гари Невилл «Валенсия»даги муваффақиятсизликдан сўнг машғулотлар майдонидан четда юриб, журналистика билан шуғулланишни афзал билмоқда. Скоулзга эса ўзини кўрсатиши учун яна бир имконият туғилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz