Қайднома

Қидирув

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ ТАНТАНАСИ

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ ТАНТАНАСИ

  27.03.2019 09:08
  0
  373
АЁЛЛАР ФУТБОЛИ ТАНТАНАСИ

Ер юзида аёллар футболи тобора оммалашмоқда, унга қизиқиш даражаси ошмоқда. Олдинроқ «Атлетик» (Бильбао) аёллар жамоасининг мухлис тўплаш бобида рекорд ўрнатгани ҳақида ёзгандик. Орадан ҳеч қанча ўтмай, «Атлетико» (Мадрид) ўз адаши рекордини янгилади. 60 739 мухлис - ФИФА кунлари бошланишидан олдин «Атлетико» ва «Барселона» аёллар жамоалари ўртасидаги ўйинни шунча томошабин бевосита стадионда кузатди. Бу клублар миқёсидаги аёллар футболи учун нафақат Испания, балки жаҳон рекордидир. Дарвоқе, январь ойида «Сан-Мамес» стадионида қайд этилган аввалги энг юқори кўрсаткичда ҳам «Атлетико» ҳисса қўшганди. Яъни 48 121 мухлис гувоҳлигида Испания кубоги доирасида кечган ўша учрашувда аёл «матрасчилар» «Атлетик» меҳмони бўлишганди.

«Атлетико» аёллар жамоаси рақибаларини одатда машғулотлар базасидаги майдонда қабул қилади. Бироқ жамоа раҳбарияти «Барселона»га қарши ўйинга қизиқиш катталигини инобатга олиб,  манзилни ўзгартирди. Яъни Испания аёллар чемпионатининг марказий учрашуви «Ванда Метрополитано» стадионига кўчирилди. Зеро, айни пайт ҳар икки жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Натижага келсак, стадионда юзага келган чинакам «аншлаг» мадридлик аёлларга наф келтирмади - улар турнир жадвалидаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаш уддасидан чиқишмади. Бошқача айтганда, «Барса» аёллари Мадриддан 2:0 ҳисоби билан қайтишди. Эндиликда икки жамоани атиги 3 очко ажратиб турибди.

Аввалига ўйин учун чекланган миқдорда чипта тайёрланган эди - 50 минг дона. Талаб катталиги ойдинлашганидан кейингина зудлик билан яна қўшимча 10 мингта чипта сотувга чиқарилди. Умуман, «Ванда Метрополитано»даги учрашувга махсус тайёрланган чипталар ўйинга 5 кун қолган вақтдаёқ тўлиқ сотилди. Айтганча, уларнинг баҳоси баланд эмасди - барча трибуналар учун атиги 5 евро. Қолаверса, «Атлетико» клуби аъзоларига чипта бепул тақдим этилди.

Аёллар футболига мухлислар ташрифи бўйича мутлақ рекорд 1999 йили терма жамоалар ўйинида ўрнатилган. Ўшанда АҚШ ва Хитой термалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал баҳси 90 185 мухлис тўплаганди.

Айтганча...

Nike компанияси аёллар терма жамоалари учун алоҳида футколка тайёрлади. Улар эркак футболчилар формасига ўхшамайди: жуда чиройли, бежирим ва технологик...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz