Қайднома

Қидирув

Англия премьер-лигаси. 32-тур: Салоҳ бормисан!

Англия премьер-лигаси. 32-тур: Салоҳ бормисан!

  02.04.2019 00:02
  0
  655
Англия премьер-лигаси. 32-тур:  Салоҳ бормисан!

«Манчестер Сити» Лондонда «Фулхэм»ни хотиржам ҳолда енгган бўлса (2:0), «Ливерпуль» ўз майдонида мухлислари ва Юрген Клопп асабини чинакам синовдан ўтказди. Яъни «қизиллар» «Тоттенхэм»га қарши баҳсда ғалаба голини сўнгги лаҳзалардагина нишонлаб, «Энфилд Роуд»да портлаш эффектини юзага келтиришди. «Ливерпуль» учун чемпионлик курашида ўта муҳим саналган очколарни тақдим этган гол Тоби Алдервейрелд номига «авто» қўшимчаси билан ёзилди. Лекин бунинг бош ижодкори - Муҳаммад Салоҳ. Анчадан буён гол уролмаётган мисрлик ҳужумчи тиғиз паллада аниқ зарба йўллади ва Уго Льорис тўпни зўрға қайтаргач, у бельгиялик ҳимоячига тегиб, дарвоза ичига кирди, барибир. Хуллас, Салоҳ бош қаҳрамонга айланди ўз-ўзидан.

--- Португалиялик 24 ёшли ярим ҳимоячи Бернарду Сильва «Манчестер Сити» сафида илк бора кетма-кет 3та ўйинда гол урди. У бунга қадар «Суонси» ва «Шальке» дарвозасини нишонга олганди.

--- «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛ-2018|2019даги 19-голини уриб, тўпурарлар пойгасида мутлақ етакчига айланишдан ташқари, Бернарду Сильва голига ассистентлик қилди.

--- «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рашфорд жорий мавсум ҳисобидан 10-голини нишонлади. Англиялик 21 ёшли футболчи фаолияти давомида илк бор шундай кўрсаткич қайд этди. Бунгача Маркуснинг жамоадошлари Антони Мартиаль (10та), Поль Погба (11та) ва Ромелу Лукаку (12та) ҳам 10та гол маррасига етишганди. «МЮ»дан бирданига 4 нафар футболчининг бир мавсумда 10та ёки кўпроқ гол уриши охирги марта мавсум-1995|1996да кузатилганди. Ўшанда Эрик Кантона, Райан Гиггз, Поль Скоулз ва Энди Коул ўзларини кўрсатишган.

--- «Кристал Пэлас»га ютқазган «Хаддерсфилд»нинг АПЛ билан хайрлашиши аниқ бўлди. Жамоа элитада қолишдан эрта умид узиш бобида «Дерби»га тегишли антирекордни янгилади. Қисқаси, АПЛ тарихида ҳали ҳеч бир жамоа 32-турдан кейин имкониятни буткул йўқотмаганди.

--- «Ливерпуль» ўз тарихида 33-марта ғалаба голини 89-дақиқадан кейин урди. «Қизиллар» бу борада АПЛнинг мутлақ етакчиси бўлиб туришибди. 2-яхши натижа «Арсенал»га тегишли - «канонир»лар 25 марта сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонишган. «Челси» аксинча, АПЛда 2014 йилдан буён илк марта 89-дақиқадан кейинги гол туфайли 3 очкони ўз томонига оғдирди.

 

30 март

ФУЛХЭМ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:2 (0:2)

Лондон. 25001 томошабин.

Голлар: Бернарду Сильва (5), Агуэро (27).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне (Фернандиньо, 75), Гюндоган, Давид Сильва, Бернарду Сильва, Агуэро (Габриэль Жезус, 57), Стерлинг (Маҳрез, 88).

БЕРНЛИ - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 2:0 (1:0)

Бернли. 20990 томошабин.

Голлар: Коади (2-авт.), Макнил (77).

БРАЙТОН - САУТГЕМПТОН - 0:1 (0:0)

Брайтон. 30636 томошабин.

Гол: Хойбьерг (53).

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ХАДДЕРСФИЛД - 2:0 (0:0)

Лондон. 25193 томошабин.

Голлар: Миливоевич (77-пен.), ван Анхолт (88).

ЛЕСТЕР - БОРНМУТ - 2:0 (1:0)

Лестер. 31530 томошабин.

Голлар: Морган (11), Варди (82).

МЮ - УОТФОРД - 2:1 (1:0)

Манчестер. 74543 томошабин.

Голлар: Рашфорд (28), Мартиаль (73) - Дукуре (90).

МЮ: де Хеа, Янг, Смоллинг, Жонс, Шоу, Эррера (Перейра, 63), Матич, Погба, Мата (Лингард, 63), Рашфорд, Мартиаль (Рохо, 77).

ВЕСТ ХЭМ - ЭВЕРТОН - 0:2 (0:2)

Лондон. 59988 томошабин.

Голлар: Зума (5), Бернард (33).

31 март

Кардифф Сити - Челси - 1:2 (0:0)

Кардифф. 32657 томошабин.

Голлар: Камараса (46) - Аспиликуэта (84), Лофтус-Чик (90}1).

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Баркли, Педро (Азар, 53), Игуаин (Жиру, 77), Виллиан.

Ливерпуль - Тоттенхэм - 2:1 (1:0)

Ливерпуль. 53322 томошабин.

Голлар: Фирмино (16), Алдервейрелд (90-авт.) - Лукас Моура (70).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум, Хендерсон (Ориги, 77), Милнер (Фабиньо, 77), Салоҳ (Ловрен, 90), Фирмино, Мане.

Тоттенхэм: Льорис, Санчес (Сон Хюн Мин, 69), Вертонген, Алдервейрелд, Сиссоко, Триппьер, Роуз, Эриксен (Льоренте, 90), Алли, Кейн, Лукас Моура (Дэвис, 82).

------------------———————————————————

АРСЕНАЛ - НЬЮКАСЛ  ўйини  кеча  бўлиб  ўтди.

------------------———————————————————

31-тур ўйини

3 апрель (чоршанба)

23:45     Тоттенхэм - кристал Пэлас

27-тур ўйини

23:45     Челси – Брайтон

1  ЛИВЕРПУЛЬ 32 24 7 1 72-19 79
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 31 25 2 4 81-21 77
3  ТОТТЕНХЭМ 31 20 1 10 58-34 61
4  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 31 18 7 6 60-41 61
5  АРСЕНАЛ 30 18 6 6 63-39 60
6  ЧЕЛСИ 31 18 6 7 52-34 60
7  ВУЛВЕРХЭМПТОН 31 12 8 11 38-38 44
8  ЛЕСТЕР 32 13 5 14 42-43 44
9  ЭВЕРТОН 32 12 7 13 45-42 43
10  УОТФОРД 31 12 7 12 43-46 43
11  ВЕСТ ХЭМ 32 12 6 14 41-48 42
12  БОРНМУТ 32 11 5 16 43-58 38
13  КРИСТАЛ ПЭЛАС 31 10 6 15 38-41 36
14  НЬЮКАСЛ 31 9 8 14 31-40 35
15  БРАЙТОН 30 9 6 15 32-43 33
16  САУТГЕМПТОН 31 8 9 14 35-50 33
17  БЕРНЛИ 32 9 6 17 37-59 33
18  КАРДИФФ СИТИ 31 8 4 19 28-59 28
19  ФУЛХЭМ 32 4 5 23 29-72 17
20  ХАДДЕРСФИЛД 32 3 5 24 18-59 14

 

Оле-Гуннар Сульшер («МЮ» бош мураббийи): - Рақиб ўйинни жуда фаол бошлади, биз эса унинг суръатига мослашишга ҳаракат қилдик. 20-дақиқадан кейингина ўзимни бироз эркинроқ ҳис қила бошладим. Ўйлайманки, ҳақли равишда 3 очко олдик. Ҳа, Маркус Рашфорд аъло даражада ҳаракатланди, гол урди, аммо уни ҳамон жароҳат қийнамоқда. Мавсумнинг якуний палласига яқинлашмоқдамиз. Агар қолган турларда 15 очко йиғсак, чемпионатни кучли учликда якунлаймиз.

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Ғалаба голини нега нисбатан хотиржам қабул қилдим? Гап шундаки, фақат бош билан берилган зарбани кўрдим, холос. Умуман, ҳозир тўп дарвозага қандай кирганини тасаввур ҳам қилолмаяпман. Ҳисоб тенглашгач, нега ғазабландим? Чунки «Тоттенхэм»нинг голи ортиқча эди, бунга йўл қўймасак бўларди. Муҳими, шундан кейингина яна ўйнай бошладик, яхшигина вазиятлар яратдик. Биз жаҳон футболидаги энг кучли клуб - «Манчестер Сити» билан рақобатлашяпмиз, бугун «Тоттенхэм»дек жиддий рақибга қарши ўйнадик. Бу жуда оғир, аммо мароқли. Ўйинда ғалаба қозонишнинг 500та усули бор. Бугунгиси озгина қийшиқроқ усул. Лекин зарари йўқ.

Маурицио Сарри («Челси» бош мураббийи): - Эҳтимол, натижа рақибларга оғир ботгандир. Уларни тушунаман, чунки ўз бошимдан ҳам ўтган. Биринчи голни «офсайд» ҳолатида урдикми? Аниқ гапириш учун видеоёзувни кўришим керак. Билмадим. Билмадим. Эҳтимол...

 

ТЎПУРАРЛАР:

 Агуэро (Манчестер Сити) - 19та

Салоҳ(Ливерпуль) - 17та

Обамеянг  (Арсенал) - 17та...

 

33-ТУР

2 апрель (сешанба)

23:45     Вулверхэмптон - МЮ

23:45     Уотфорд - Фулхэм

3 апрель (чоршанба)

23:45     Манчестер Сити - Кардифф Сити

5 апрель (жума)

00:00     Саутгемптон - Ливерпуль

6 апрель (шанба)

19:00     Борнмут - Бернли

19:00     Ньюкасл - Кристал Пэлас

19:00     Хаддерсфилд - Лестер

7 апрель (якшанба)

18:05     Эвертон - Арсенал

8 апрель (душанба)

00:00     Челси - Вест Хэм

23 апрель (сешанба)

23:45     Тоттенхэм – Брайтон


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz