Қайднома

Қидирув

«Атлетико» «Бавария»га йўл олган Эрнандесга Бундеслигадан ўринбосар топди

«Атлетико» «Бавария»га йўл олган Эрнандесга Бундеслигадан ўринбосар топди

  01.04.2019 17:37
  0
  354
«Атлетико» «Бавария»га йўл олган Эрнандесга Бундеслигадан ўринбосар топди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячи Люка Эрнандесни «Бавария»га 80 миллион евро эвазига сотганидан кейин, франциялик футболчининг ўрнига футболчи қидирмоқда. «Матрасчилар» «Байер» ҳимоячиси Венделлни сотиб олиши мумкин деб хабар беради As.

Аввалроқ, «Атлетико» 25 ёшли футболчига қизиқган эди, яқинда эса у ҳақида маълумотларни йиғишни бошлади. Германия клуби чемпионлар лигаси мақсадида, Венделни ўтган йил ёзда ПСЖ ва «Рома»га сотмаган эди. Жорий йил эса клуб уни қўйиб юбориши мумкин. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Bild нашрининг хабар беришича, «Байер» ҳам Венделлга ўринбосар изламоқда ва ҳозирда «Гамбург» ҳимоячиси билан келишиб олган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz