Қайднома

Қидирув

«Барселона» ёзда Матани ўз таркибига қўшиб олиши мумкин

«Барселона» ёзда Матани ўз таркибига қўшиб олиши мумкин

  02.04.2019 16:33
  0
  607
«Барселона» ёзда Матани ўз таркибига қўшиб олиши мумкин

Каталониянинг «Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Хуан Мата хизматларига қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» испаниялик футболчининг агенти ва отаси билан музокара бошлашган. «Барселона» уни ёзда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Матанинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси 2019 йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

Аввалроқ, «Арсенал» клуби унинг трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Мата барча мусобақаларда 29та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz