Қайднома

Қидирув

ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

  03.04.2019 12:37
  0
  427
ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент шаҳри Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралашнинг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Гуруҳ босқичи тизимида кечадиган мазкур саралаш баҳс­ларида Ўзбекистон, Гонконг, Иордания ва Вьетнам терма жамоалари бир квартетдан ўрин олишган. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Турнир бошланиши арафасида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида ОТЖ билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ президенти футболчи қизларга омад тилар экан, уларда ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш учун жуда яхши имконият борлигини алоҳида таъкидлади.

«Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтга қадар Ўзбекис­тон олимпия жамоаси, жумладан, аёллар ОТЖга бунчалик катта эътибор қаратилмаган. Биз барча яхши шароитни яратишга ҳаракат қилдик. Хорижий ўқув-йиғин маш­ғулотлари, кучли терма жамоалар билан назорат учрашувлари ва шу каби барча керакли нарсалар яратилди. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишингиз мумкин ва сизларда биринчи бўлиб Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Бунинг учун бор кучингизни ишга солиб, мусобақани ёруғ юз билан якунлашингизга умид қилиб қоламиз. Ана шу саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олсангиз, шароитларни янада яхшилашга, сизлар учун ўртоқлик учрашувлари, хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишга ҳаракат қиламиз ва бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг муҳими, ана шу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш. Оддийгина мисол, футболчиларимиз 1994 йили Хиросимада Осиё ўйинлари чемпиони бўлишган ва ўша тарихий ғалаба ҳозиргача эсланади ва ёдга олинади. Сизларда ҳам ана шундай тарих яратиш имконияти бор. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой берманг», - деди Умид Аҳмаджонов.

Олимпия терма жамоаси қизлари билан учрашув якунига етгач, Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида янги бунёд этилган футбол майдонини бориб кўздан кечирди. Шуни таъкидлаш лозимки, Голландиянинг «Хатко» компанияси юқори сифатли, энг замонавий технологияларга жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдонни ётқизиб берди. Эътиборлиси, табиийга жуда яқин ушбу сунъий қопламали майдон Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров мазкур саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибини маълум қилди:

Дарвозабонлар:

Жонимқулова Мафтуна («Севинч»)

Бойматова Гуландон («Металлург»)

Тиловова Лайло («Севинч»)

Ҳимоячилар:

Ҳуснитдинова Солиҳа («Бунёдкор»)

Шодиева Лайло («Севинч»)

Бектемирова Дилноза («Бунёдкор»)

Бобохўжаева Феруза («Севинч»)

Шойимова Мафтуна («Севинч»)

Зарбиева Танзиля («Севинч»)

Қўчқорова Ўғилой («Севинч»)

Ярим ҳимоячи:

Галимова Саида («Бунёдкор»)

Нозимова Дилдора («Металлург»)

Зоирова Умида («Бунёдкор»)

Сафина Рушания («Севинч»)

Бурҳонова Малика («Севинч»)

Зарипова Камила (АГМК)

Ҳужумчилар:

Сарикова Маҳлиё («Бунёдкор»)

Қудратова Нилуфар («Севинч»)

Карачик Людмила («Бунёдкор»)

Ҳабибуллаева Диёра («Сўғдиёна»)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz