Қайднома

Қидирув

Погба кетмайди

Погба кетмайди

  03.04.2019 18:03
  0
  377
Погба кетмайди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга фикр билдирди. «Поль «Манчестер Юнайтед»да бахтли ва яхши ўйнаяпти. Терма жамоалар танаффуси пайтида «Реал» ҳақидаги миш-мишлар қулоғимга чалинди. Футболчилар ОАВ учун очиқлиги - муаммо. Пог­бага савол беришди ва у ҳамма «Реал»да ўйнашни хоҳлашини айтиб, умумий жавоб қайтарди. Аммо ўзи ҳақида гапиргани йўқ, чунки у «МЮ»да ўзини яхши ҳис қилмоқда», - деди Сульшер. Олдинроқ «Реал» 26 ёшли хавбек учун 145 миллион евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz