Қайднома

Қидирув

Япониянинг «Ванфоре Кофу» клуби Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди (фотогалерея)

Япониянинг «Ванфоре Кофу» клуби Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди (фотогалерея)

  04.04.2019 10:38
  0
  496
Япониянинг «Ванфоре Кофу» клуби Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди (фотогалерея)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни янада оммавийлаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Япониянинг «Ванфоре Кофу» футбол клуби мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Кеча Самарқандда япониялик футболчилар вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув ҳақиқий байрамона тарзда ташкил қилинди. Ўйин олдидан Япония клуби мураббийларига зарбоф чопон кийдирилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув шиддатли ва курашларга бой тарзда ташкил қилинди. Биринчи бўлим Самарқанд болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи таймда академия жамоаси устози иккинчи таркиб футболчиларни майдонга туширди. Натижада япониялик футболчилар 4та гол уриб ғалабани ўзлари томон оғдиришга муваффақ бўлишди.

Бугун «Ванфоре Кофу» жамоаси Тошкентга етиб келади. Япония клуби «Чиғатой»да Тошкент болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz