Қайднома

Қидирув

Одил Ҳамробеков: «Насаф»га қарши ўйин мен учун ҳиссиётларга бой бўлади»

Одил Ҳамробеков: «Насаф»га қарши ўйин мен учун ҳиссиётларга бой бўлади»

  04.04.2019 12:44
  0
  393
Одил Ҳамробеков: «Насаф»га қарши ўйин мен учун ҳиссиётларга бой бўлади»

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков «Насаф» билан беллашувдан аввал ўз таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- «Насаф» билан ўйин қизиқарли ўтади. Уларнинг икки ўйинини ҳам кўрдим. «Динамо» ва «Сўғдиёна»га қарши баҳсларда мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилишди. Ўйин услуби, комбинациялар уюштиришда фаол бўлишди.

Ҳар бир ўйинчида собиқ жамоаси билан беллашувда ҳиссиётлар юзага келади. Бу жамоада узоқ йил фаолият олиб бордим. Мен учун ҳам ўзгача қизиқарли ва ҳиссиётга бой ўйин бўлади деб ўйлайман.

«Насаф» дастлабки турларда жуда яхши таассурот қолдирди. Жамоадан кўп футболчи кетган бўлишига қарамай, ёш футболчилар ўз ўйин услуби, ўзагини йўқотгани йўқ. Жамоа бу йил исталган клубга жиддий қаршилик кўрсатади ва мавсум якунида яхши натижага эришади.

«Пахтакор»га биринчи кунданоқ мослашиб кетдим. Чунки футболчиларнинг баъзилари билан терма жамоаларда, баъзилари билан «Насаф»да бирга ўйнаганман. Шу сабабли мослашиш жараёнида қийинчиликка дуч келмадим. Ҳамма билан жуда тез киришиб кетдим.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz