Қайднома

Қидирув

Япония клуби Тошкент шаҳар болалар академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Япония клуби Тошкент шаҳар болалар академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

  04.04.2019 18:29
  0
  388
Япония клуби Тошкент шаҳар болалар академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни янада оммавийлаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Япониянинг «Ванфоре Кофу» футбол клуби айни кунларда мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Кеча Самарқандда япониялик футболчилар вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун "Ванфоре Кофу" жамоаси Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Эндиликда 7 апрель куни Япония жамоаси "Чиғатой"да Андижон ва Наманган футбол академиялари тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz