Қайднома

Қидирув

Криш, «Аякс» билан ўйин яқин...

Криш, «Аякс» билан ўйин яқин...

  05.04.2019 18:04
  0
  166
Криш, «Аякс» билан ўйин яқин...

Криштиану Роналду Португалия термасининг Евро-2020 саралаши доирасида сербларга қарши кечган ўйини (1:1)да кўнгилсизликка учради. «Ювентус» юлдузи 30-дақиқада юқори тезлик олдию, бу ҳаракати омадсиз чиқди: сонининг орқа тарафи лат еди. Натижада футболчи ўйинни давом эттиролмади. Айтиш керак, Роналдунинг жароҳатланиши - камдан-кам кузатиладиган воқеа...

  Одатда бундай жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни 2-3 ҳафтага чўзилади. Криштианунинг ўзи эса бу борада хотиржам: «Организмимни жуда яхши биламан, менимча, 1-2 ҳафтадан кейин ҳаммаси жойида бўлади».

• Роналду камдан-кам ҳолатда жароҳатланади. У охирги марта 2016 йили чамаси 1 ойга сафдан чиққанди, шунда ҳам мавсумолди йиғинида.

•  Роналду жароҳат туфайли атиги бир марта 10тадан ортиқ ўйинни ўтказиб юборган: 2008 йили. Ўша вақт «МЮ» сафида тўп сурган португалияликнинг тиззасида муаммо туғилганди.

•  Криш «Ювентус»да ҳали жароҳатга йўлиққан эмасди. Тўғри, у терма жамоаси ихтиёрига йўл олишдан олдин «Женоа» билан ўйинда майдонга тушмади. Гап шундаки, «Ювентус» мураббийлар штаби асосий юлдузга дам беришни лозим топганди. Якунда туринликлар «А» сериянинг жорий мавсуми ҳисобидан биринчи марта мағлубиятга учрашди.

• ЧЛ чорак финалидан ўрин олган «Аякс» - «Ювентус» (биринчи учрашув) ўйини 10 апрель санасига белгиланган.

 

 

2016 йил Охирги жиддий жароҳат

Роналду тиззага боғлиқ муаммо туфайли мавсум-2016|2017 старти арафасида «Реал»нинг 3та ўйинини ўтказиб юборганди.

 

330 кун Жароҳат туфайли четда қолган

Ҳа, Роналду бутун фаолияти давомида жароҳат ортидан шунча кун четда қолган. Бу жуда оз. Таққослаш учун айтсак, Криштианудан анча ёш Неймар 398 кун «дам» олишга улгурди. Лионель Месси эса жами 502 кунни жароҳатлардан кейинги тикланишга сарфлаган.

 

14 кун Криштиану шунча кун «Ювентус»га ёрдам беролмаслиги мумкин

Турин клуби бу оралиқда 4та ўйинда майдонга тушади. Туринликлар шанба куни «Эмполи»га қарши ўйнашди, олдинда «Кальяри», «Милан» ва «Аякс» билан учрашувлар бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz